Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Муаззинни эшитса нима дейди?

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачонки азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар”, дедилар”.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитди: 
“Қачонки муаззинни эшитсангиз, у айтаётган нарсанинг мислини  айтинглар. Сўнгра менга саловот айтинглар. Чунки, ким менга бир саловот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн саловот айтади. Кейин менга Аллоҳ азза ва жалладан василани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат бир бандагагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга василани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур”, дедилар”.

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади. Албатта, бир одам шундай деди:
“Эй Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазилатли бўладилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки тамом қилсанг, сўра, сенга сўраганинг берилади”, дедилар”.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Ким муаззинни эшитганида, “Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, У ёлғиз, унинг шериги йўқлигига гувоҳлик бераман. Албатта Муҳаммад Унинг бандаси ва Расули эканлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммадни Расул деб ва Исломни дин деб рози бўлдим” деса, унинг гуноҳи мағфират қилинади”, дедилар”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки муаззинни эшитсалар гувоҳлик берар ва:
“Ва мен ҳам, ва мен ҳам”, дер эдилар”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Агар муаззин Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, деса, сизлардан бирингиз ҳам Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, деса, муаззин, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу, деса, сизлардан бирингиз, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу, деса, муаззин, Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ, деса, сизлардан бирингиз ҳам, Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ, деса сўнгра муаззин, Ҳайя алас солаҳ, деса, сизлардан бирингиз, Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, деса кейин муаззин, Ҳайя алал фалаҳ, деса, сизлардан бирингиз, Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, деса сўнгра муаззин, Аллоу Акбар, Аллоҳу Акбар, деса, сизлардан бирингиз ҳам, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, деса, кейин муаззин, Ла илаҳа иллаллоҳ, деса, сизлардан бирингиз ҳам, Ла илаҳа иллаллоҳни қалбидан айтса, жаннатга киради”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио