Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидда ўтиришнинг фазли тўғрисидаги боб

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Модомики, сиздан бирингиз ўзининг намоз ўқиган намозгоҳида таҳорати кетмай турган бўлса ёки туриб кетмаса, фаришталар унга салавот айтур:
“Эй бор Худоё, уни мағфират қил. Эй бор Худоё, уни раҳм қил”, дерлар”, дедилар”.

Абу Ҳурайра р.адан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлардан бирингизни намоз ушлаб турар экан, аҳлига қайтиб бормоқлигидан уни фақатгина намоз тўсиб турар экан, у доим намозда бўлади”, дедилар”. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Банда намозгоҳида намозни кутиб турар экан, у доим намозда бўлади. Фаришталар:
“Эй Аллоҳим, уни мағфират қилгин! Эй Аллоҳим, унга раҳм қилгин!”, деб, ҳатто у бурилиб кетгунча ёки таҳоратини синдиргунча айтишади”.
Бас:
“Нима таҳоратини синдиради?” дейилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Овозсиз ёки овоз билан ел чиқиши”, дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким масжидга нима учун борса, бас у унинг насибасидир”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио