Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аёл киши ғусл пайтида ўрилган сочини ечиб юборадими?

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Мусулмонлардан бўлган бир аёл шундай деди:
(Зуҳайр: “Албатта, у Умму Саламанинг ўзидир”, деган.)
“Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрадиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёймоғим керакми?”
“Албатта, сенга бошингни уч ҳовуч сув билан ювмоқлигинг кифоя қилади”, дедилар”.
Зуҳайр (ушбу ривоятни келтириб) айтади:
“Бошингга сувдан уч ҳовуч қуймоғинг, сўнгра жасадингнинг бошқа тарафларига сув етказмоқлигинг (кифоя қилади). Бас агар сен (шундай қилсанг) батаҳқиқ покланибсан”.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир аёл Умму Саламанинг олдига келди. Умму Салама ушбу ҳадисни айтиб, шундай деди:
“Мен у аёл учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим”.
Кейин юқоридаги ҳадис маъносини келтириб, унда:
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Ҳар бир ҳовуч сувни қуйган пайтингда ўрилган сочларингни сиқиб қўйгин!”

Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар:
“Агар бизнинг биримизга жунублик етса, шу каби уч ҳовуч сув оларди – яъни икки кафтининг ҳаммаси билан – бас уни бошига қуяр эди. Кейин битта қўлида сув олиб, уни мана бу ярмига ва бошқасини олиб, бошқа ярмига қуярди”.
 
Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар:
“Биз ғусл қилар эдик ва бошимизда суртилган (ёғ, хитмий ва ҳушбўйлик каби) нарсалар  ва биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламбилан бирга эҳромсиз ва эҳромли ҳолда бўлар эди”.

Шурайҳ ибн Убайд шундай деди:
“Менга Жубайр ибн Нуфайр жанобатдан ғусл қилишлик тўғрисида фатво айтди. Албатта Савбон уларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ана шу тўғрисида фатво сўраганликларини айтиб бериб, шундай деди:
“Аммо эркак киши, сочини ёйиб, ҳатто сочнинг аслига сув етгунга қадар уни ювсин. Аёл кишига эса уни ёйишлиги шарт эмас. У бошига икки кафти билан уч ҳовуч сув қуйсин”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио