Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ (с.а.в.) бавл қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу у зотнинг орқаларида бир кўза сув кўтариб турдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Эй Умар, бу нима?”, дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Бу сув, у билан таҳорат қиласиз”, дедилар. Росулуллоҳ (с.а.в): “Ҳар сафар бавл қилганимда таҳорат қилишга буюрилмадим, агар шундай қилсам, суннат бўлиб қолар эди”, дедилар.
|