Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки лаънатловчидан сақланинглар”, дедилар. Одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, икки лаънатловчи нима?” дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг йўлига ва соя жойга хало қилган”, дедилар”.
Муоз ибни Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ (с.а.в): “Учта лаънатловчи ўриндан: сув бошига, йўлга ва сояга ҳожат қилишдан сақланинглар!”, дедилар.
|