Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бавлдан сақланиш боби

Ибни Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва:
“Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Икковлари катта нарсада азобланмаяптилар. Улардан бири сийдигидан сақланмас эди. Бошқаси бўлса, чақимчилик қилиб юрар эди” , дедилар. Сўнгра бир ҳўл шохни олиб, иккига айирдилар ва ҳар бир қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Одамлар:
“Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?” дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шоядки, булар қуригунча икковларидан (азоб) енгиллатилса”, дедилар.
Ҳаннод »  «يَسْتَنْزِهُ нинг ўрнига « يَسْتَتِرُ » ни айтган.

Ибни Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в) шу маънода:
“Сийдигидан тўсилмас эди”, дедилар. Абу Муовия:
“Сийдигидан сақланмас эди”, деган.

Абдурроҳман ибни Ҳасанадан ривоят қилинади. У киши шундай деди:
“Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу билан бирга мен Набий (с.а.в) га йўлиқдик. У зот  (с.а.в) ўзлари билан бирга қалқон олиб чиқдилар. Сўнгра уни тўсиқ қилиб бавл қилдилар. Биз:
“У кишига қаранглар, ҳудди аёл кишидек бавл қилмоқдалар”, дедик. У зот (с.а.в) буни эшитдилар ва:
“Бани Исроил соҳиби нимага йўлиқганини билмайсизларми? Агар уларга сийдик тегса, шу сийдик теккан жойни кесиб ташлашарди. Уларни бундан (яъни сийдик тегишидан) қайтарди. (Бундан сақланмагани) бас қабрида азобланди”.
Абу Довуд:
“Мансур Абу Воилдан, у Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни ривоят қилган ва:
“Улардан бирининг терисига”, деган. Осим Абу Воилдан, у  Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилганида:
“Улардан бирининг жасадига”, деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио