117 (1435) 3521. Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: «Яҳудийлар, агар эркак хотинига орқа томондан олдига яқинлик қилса бола ғилай бўлади, дер эдилар. Шунда «Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, экинзорингизга хоҳлаган томонингиздан келинг», ояти нозил бўлди».
118 (000) 3522. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: «Яҳудийлар, агар эркак хотинига орқа томондан олдига яқинлик қилса, хотин ҳомиладор бўлиб қолса, бола ғилай бўлади, дер эдилар. Шунда «Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, экинзорингизга хоҳлаган томонингиздан келинг», ояти нозил бўлди».
119 (000) 3523. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат бунда: “Хоҳласа юзини ерга қўйган ҳолда хоҳласа ундоқ бўлмасдан содир бўлишидир. Ана шу бир қолипдадир”, сўзи зиёда қилинган.
|