Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Никоҳ китоби. Никоҳнинг маҳбублиги

1 (1400) 3384. Алқамадан ривоят қилинади:
“Мен Абдуллоҳ билан Минода кетаётган эдим. Усмон у кишига йўлиқиб, гаплашган ҳолда бирга турди. Шунда Усмон у кишига: “Эй Абу Абдурроҳман! Сизни ёш қизга уйлантириб қўяйликми? Шояд у сизга ўтган (ёшлигингизни) эслатар”, деганларида, Абдуллоҳ: “Сиз бундай дейдиган бўлсангиз, бизга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деб айтганлар», дедилар.

2 (000) 3385. Алқамадан ривоят қилинади:
“Мен Абдуллоҳ ибн Масъуд билан бирга Минода кетаётган эдим. Шунда Усмон ибн Аффон йўлиқиб, келгин эй Абу Абдурроҳман дедилар. Бас икковлари холи қолишди. Қачонки Абдуллоҳ ҳожат йўқлигини кўргач менга: “Эй Алқама бу ерга кел”, дедилар. Мен бордим. Шунда Усмон: “Эй Абу Абдурроҳман! Сизни ёш қизчага уйлантириб қўяйликми? Шояд олдинги (ёшлик) даврингиз қайтиб келса”, дедилар. Абдуллоҳ: “Сиз буни айтсангиз...деб юқоридагидек давом эттирдилар”.

3 (000) 3386. Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:
«Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деб айтганлар», дедилар.

4 (000) 3387. Абдурроҳман ибн Язиддан ривоят қилинади:
“Мен ва амаким Алқама Абдуллоҳ ибн Масъуднинг олдига кирдик. Мен ўшанда ёш йигит эдим. У киши бир ҳадисни мен сабабли гапирдилар. У юқоридаги уйланиш ҳақида эди. Мен ҳеч қанча вақт ўтмасдан уйландим.

000 (000) 3388. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

5 (1401) 3389. Анасдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча нафар саҳобалари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларидан сир ҳолатидаги ишлари хусусида сўрашди. Баъзилари: “Аёлларга уйланмайман”, деди. Баъзилари: “Гўшт емайман”, деди. Баъзилари: “Тўшакда ётмайман”, деди. Бас у зот Аллоҳга ҳамду сано айтиб, сўнгра: “Қавмларга нима бўлдики, улар ундай ва бундай деб айтишмоқда. Лекин мен намоз ҳам ўқийман ва ухлайман ҳам. Рўза ҳам тутаман, оғзим ҳам очиқ бўлади ҳамда аёлларга уйланаман ҳам. Ким суннатимдан юз ўгирса мендан эмас”, дедилар.

6 (1402) 3390. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Мазъун бутунлай таркидунё қилишидан наҳйи қилдилар. Агар унга бу ишда рухсат берганларида, биз, албатта, ўзимизни бичиб ташлар эдик».

7 (000) 3391. Саид ибн Мусаййабдан ривоят қилинади:
«Саъддан эшитдим у: «Усмон ибн Мазъун бутунлай таркидунё қилишидан наҳйи қилинди. Агар унга бу ишда рухсат берилганида, биз, албатта, ўзимизни бичиб ташлар эдик».

8 (000) 3392. Саид ибн Мусаййабдан ривоят қилинади:
«Бу киши Саъд ибн Абу Ваққосни: «Усмон ибн Мазъун бутунлай таркидунё қилишни хоҳлаганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни наҳйи қилдилар. Агар унга бу ишда ижозат берганларида, биз, албатта, ўзимизни бичиб ташлар эдик», деб айтганларини эшитдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио