Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қурбонликдаги шерикчилик. Мол ва туя ҳар етти кишига кифоя қилиши

350 (1318) 3172. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳудайбия йили туяни етти киши номидан, молни етти киши номидан сўйдик».

351 (000) 3173. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳаж нияти ила эҳром боғлаб чиқдик. Бас, у зот бизни туя ва молда шерик бўлишга амр қилдилар. Ҳар бир катта қурбонликка етти кишидан».
(Изоҳ: Биз катта қурбонлик деб таржима қилган ибора арабчада «бадана» дейилиб, туя ва молни англатади).

352 (000) 3174. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳаж қилдик. Бас, туяни етти киши номидан ва молни етти киши номидан қурбонлик қилдик».

353 (000) 3175. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳаж ва умрада ҳар бир етти кишида катта қурбонликда шерик бўлдик. Бир киши Жобирга: “Катта қурбонликда шерик бўлган туяда ҳам шерик бўладими?” деганида, Жобир розияллоҳу анҳу: “Туя ҳам катта сўйишдир”, дедилар.
Жобир Ҳудайбияда ҳозир бўлиб: “Ана шу куни етмиш катта қурбонлик сўйдик. Ҳар бир етти киши бир катта сўйиш сўйдик”, дедилар.

354 (000) 3176. Абу Зубайр Жобир ибн Абдуллоҳнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажлари ҳақида айтганларини хабар берадилар.
“Эҳромдан чиқганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонлик қилишга буюрдилар. Биздан бир қанча кишилар қурбонликда тўпланишди. Мана шу иш ушбу ҳадисда, уларни ҳаждан эҳромдан чиқишга буюрган пайтларида бўлган”.

335 (000) 3177. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга умра қилганимизда ҳар-бир етти киши номидан етти мол сўйиб, унда шерик бўлар эдик”.

356 (1319) 3178. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам наҳр куни Оиша номидан бир мол сўйдилар”.

357 (000) 3179. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари номидан қурбонлик сўйдилар”.
Ибн Бакрнинг ҳадисида: “Ҳажларида Оишанинг номидан бир мол сўйдилар”, бўлиб келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио