Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Арофатдан муздалифага тушиш ва ана шу кечада муздалифада шом ва хуфтон намозларини жам қилиб ўқиш маҳбублиги хусусида

276 (1280) 3087. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатдан қайтдилар. У зот икки тоғ орасига келганларида тушиб, таҳорат ушатдилар. Сўнгра таҳорат қилдилар-у, яхшилаб қилмадилар. Мен у зотга:
«Намоз», дедим.
«Намоз олдинда», дедилар ва уловга миндилар.
Қачонки Муздалифага келганларида тушиб, яхшилаб таҳорат қилдилар. Сўнгра намозга иқомат айтилди. У зот шомни ўқидилар. Кейин ҳар бир инсон туясини ўз жойига чўктирди. Сўнг хуфтонга иқомат айтилди. У зот уни ўқидилар. Иккисини орасида бирор нарса ўқимадилар».

277 (000) 3088. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатдаги дафъадан кейин баъзи дараларга ҳожат учун бордилар. Мен у зотга сув қуйиб бердим. Ва: “Намоз ўқийсизми?” десам у зот: «Намоз олдинда», дедилар.

278 (000) 3089. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатдан тушдилар қачонки дарага етгач, тушдиларда, бавл қилдилар. Усома сув қуйганларини айтмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув чақириб, таҳорат олдилар. Лекин муболағага йўл қўймадилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг расули, намоз!” дедим. У зот: «Намоз олдинда», дедилар. Кейин юриб бориб ҳатто тўпланганлар олдига бориб шом ва хуфтон намозини ўқидилар.

279 (000) 3090. Курайб хабар берадилар:
Бу киши Усома ибн Зайддан: “Арофат кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб юрганингизда нима қилдинглар?” деганларида, Усома: “Одамлар туясини чўктирадиган дарага шом ўқиш учун келдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларини чўктирдилар ва бавл қилдилар. (Лекин ровий сув қуйдилар, деган сўзни айтмадилар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув чақириб, таҳорат олдилар. Лекин муболағага йўл қўймадилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг расули, намоз!” дедим. У зот: «Намоз олдинда», дедилар. У зот уловга миндилар ҳатто Муздалифага келдик. Шом намозини қоим қилдилар. Сўнгра одамлар уловларини тўхтаган манзилларига чўктирдилар аммо тугунларини ечишмади. Ҳатто шу алфозда охирги хуфтон намозини ўқишди. Намозни ўқиб бўлиб, тугунларини ечишди. Мен: “Тонг оттирганингларда нима қилдинглар”, дедим. У зот: “Фазл ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мингашди. Мен пиёда юриб Қурайшдан олдин бордим”, дедилар”.

280 (000) 3091. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амирлар тушадиган икки тоғ оралигидаги очиқликка тушдиларда, бавл қилдилар. Усома сув қуйганларини айтмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув чақириб, енгил таҳорат олдилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг расули, намоз!” дедим. У зот: «Намоз олдинда», дедилар.

281 (000) 3092. Усома ибн Зайддан ривоят қилинади:
Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатдан тушганларида уловларига биргалашиб мингашдилар. Қачонки дарага келгач уловларини чўктирдилар. Кейин ҳожатга бордилар. У зот қайтгач, идишдаги сувдан қуйиб турдим таҳорат олдилар. Кейин уловларига миниб, Муздалифага келдилар. У ерда шом билан хуфтон намозини жамлаб ўқидилар.

282 (1286) 3093. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатдан тушганларида Усома у зот билан мингашиб олгандилар. Усома айтадилар:
Ана шу кўринишда юриб ҳатто тўпланганлар олдига келдилар.

283 (000) 3094. Ҳишом оталаридан ривоят қиладилар:
Усомадан сўралганида мен гувоҳ эдим. (ёки Усома ибн Зайддан сўрадим) Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Арофатдан мингашиб олган эди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арофатдан тушганларида қандай тушганлар”, десам, у зот: “секин юришдан бироз тезроқ юрганлар. Агар кенг ерга келсалар ундан бироз тезлашардилар”, дедилар.

284 (000) 3095. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

285 (1287) 3096. Абу Айюб хабар берадилар:
“Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида, муздалифада шом билан хуфтонни ўқидилар”.

000 (000) 3097. Абдуллоҳ ибн ал-Хатмийдан ривоят қилинади:
Бу киши Ибн Зубайр даврида Кўфага амир бўлганлар.

286 (703) 3098. Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом ва хуфтон намозини муздалифада жамлаб ўқидилар”.

287 (1288) 3099. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умар хабар берадилар:
Оталари: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом билан хуфтон орасини жамладилар. Уларнинг орасида сажда (нафл) йўқ эди. Шомни уч ракат ва хуфтонни икки ракат ўқидилар”, деб айтдилар.
Абдуллоҳ ҳам то Аллоҳга йўлиқгунларича мана шундай жамлаб ўқидилар.

288 (000) 3100. Саид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
“Бу зот шомни жам қилиб ўқиб, хуфтонга иқомат айтдилар. Сўнгра Ибн Умардан ривоят қилиб, у зотни ҳам мана шундай қилишларини айтдилар. Ибн Умар эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ана шундай қилганларини гапирдилар”.

289 (000) 3101. Шўъба ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб, икковлари бир иқомат билан ўқишди, дедилар.

290 (000) 3102. Ибн Умардан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом ва хуфтон орасини жамлаб, шомни уч ракат, хуфтонни эса икки ракат бир иқомат билан ўқидилар.

291 (000) 3103. Абу Исҳоқдан ривоят қилинади:
Саид ибн Жубайр: “Ибн Умар билан бирга арофатдан тушдик. Ҳатто жамланилдиган маконга келдик. Бизга шом ва хуфтонни бир иқомат билан ўқидилар. Кейин жўнаб кетдилар. Ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан мана шу маконда ўқиганлар”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио