Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳожи то қурбонлик куни ақобада тош отишга киришгунича талбияни давом эттириши маҳбуб экани хусусида

266 (1280) 3076. Усома ибн Зайддан ривоят қилинади:
“Мен арафотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олдим. Қачонки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муздалифа пастидаги чап дарага етганларида, уловларини чўктириб, бавл қилдилар. Сўнгра келдилар. Бас мен у зотга сув қуйиб бердим. У зот енгилгина таҳорат олдилар. Сўнгра: “Намоз! эй Аллоҳнинг расули”, дедим. У зот: “Намоз олдинда, дедиларда, у зот уловларига миниб ҳатто муздалифага келдилар. У ерда намоз ўқидилар. Кейин Фазл (Муздалифада) тонгда жамланилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашдилар”.
Фазлдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то Жамра (тош отадиган)га келгунларича талбия айтишда бардавом бўлар эдилар.

267 (000) 3077. Ибн Аббос хабар қиладилар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фазлни (муздалифада) жам бўлинганида мингаштириб олдилар. Фазл хабар беришларича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ақобада тош отгунча талбия айтишда бардавом бўлардилар.

268 (1282) 3078. Фазл ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мингашиб олгандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотда кечки пайт, (Муздалифада) тўпланишдаги тонгда одамлар уловларини тез ҳайдашганида: “Ўзингизга сукунатни лозим тутинглар”, деб, туяларини тез юришдан тўхтатдилар. Ҳатто Минодаликларида муҳассар водийсига кирдилар. Ва: “Жамрада отадиган тошларини лозим топинглар”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то ақобада тош отгунча талбия айтишда бардавом бўлдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то ақобада тош отгунча талбия айтишда бардавом бўлдилар” сўзи зикр қилинмаган. Лекин унда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон тош отаётгандек қўллари билан ишора қилдилар”, сўзи зиёда қилинган.

269 (1283) 3079. Абдуллоҳ айтдилар.
“Бизлар (муздалифадаги) тўпланганимизда, Бақара сураси нозил бўлган мана шу мақомда “Лаббайкаллоҳумма лаббайк”, деб айтганларини эшитдим”.

270 (000) 3080. Абдурроҳман ибн Язиддан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ (ибн Масъуд) муздалифадаги тўпланишдан тушгач талбия айтдилар. Одамлар томонидан “Бу аъробийми?” деб айтилди. Шунда Абдуллоҳ: “Одамлар унутишдими ёки адашишмоқдами? Бақара сураси нозил бўлган бу маконда “Лаббайкаллоҳумма лаббайк”ни эшитдим”, дедилар”.

000 (000) 3081. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

271 (000) 3082. Абдурроҳман ибн Язийд ва Асвад ибн Язийддан ривоят қилинади:
“Биз Абдуллоҳ ибн Масъуддан эшитдик у зот муздалифадаги тўпланишда: “Бақара сураси нозил бўлган мана шу ерда “Лаббайкаллоҳумма лаббайк”, деб айтганларини эшитдим”, дедилар. Сўнгра у зот талбия айтдилар биз ҳам у зот билан бирга талбия айтдик.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио