Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Улов қўзғолган пайтдан бошлаб, эҳром боғлаш хусусида

25 (1187) 2810. Убайд ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга: "Эй Абу Абдураҳмон яъни, Ибн Умар! Сиз тўрт нарсани бажараётганингизни кўрмоқдаман. Аммо асҳобларингиздан бирор кишини бундай қилаётганини кўрмаяпман?" деганларида, Ибн Умар: "Эй Ибн Журайж у нарсалар нима?" дедилар. Ибн Журайж: "Устунларда фақат икки ямоний (яъни, ҳажарул асваднинг икки ёнидаги) устунни ушлаганингизни кўраман. Яна туки йўқ бўлган теридан ишланган "сибтийя" кавушини кийганингизни кўраман. Ва яна сариқ ранг бўяб олганингизни кўраман. Ва яна Маккада бўлсангиз одамлар ойни кўришганда эҳром боғлашса, сиз эса тарвия куни бўлгунича эҳром боғламайсиз", деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Энди устун ҳақида гапирадиган бўлсам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни фақат икки ямоний устунни ушлаб, истилом қилганларини кўрганман. Сибтийя кавуши ҳақида гапирадиган бўлсам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туки йўқ кавуш кийганларини ва унда таҳорат олганларини кўриб, уни кийишни мен ҳам яхши кўрдим. Аммо сариқ рангга келадиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сариқ рангга бўяганларини кўрганман, шунинг учун у рангда бўяшни яхши кўраман. Эҳром ҳақида гапирадиган бўлсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни то уловлари силжимагунича эҳром боғлаганларини кўрмаганман", дедилар.

26 (000) 2811. Убайд ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб билан бирга ўн икки марта ҳаж ва умра қилдим. Ва у зотга: "Эй Абу Абдураҳмон яъни, Ибн Умар! Сизда тўрт хислатни кўрмоқдаман....., деб юқоридагидек давом эттирдилар.

27 (000) 2812. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар оёқларини (улов) узангига қўйсалар-у, уловлари тик туриб юришга шайланса, Зулҳулайфадан бошлаб эҳром боғлардилар".

28 (000) 2813. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон туялари тик турганида, эҳром боғлардилар.

29 (000) 2814. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Зулҳулайфада уловларига миниб, сўнгра то уловлари текис бўлганида, эҳром боғлардилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио