Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қадр кечасининг фазилати ва уни талаб қилишга тарғиб. қадр кечасининг ўрни ҳамда талаб қилиш вақтларининг энг умид қилингани хусусида

205 (1165) 2753. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари тушларида Қадр кечасини охирги етти (кеча)да эканини кўрдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўрмоқдаман. Ким у(кеча)ни излайдиган бўлса, охирги етти (кеча)да изласин», дедилар».

206 (000) 2754. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини охирги етти кундан изланглар", дедилар.

207 (000) 2755. Солим оталаридан ривоят қиладилар:
"Бир киши қадр кечасини тушида йигирма еттинчи кечада кўрди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тушларингизда (қадр кечаси) охирги ўн кунликда содир бўлганини кўрмоқдаман. Сизлар уни тоқ кунлардан қидиринглар", дедилар".

208 (000) 2756. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  қадр кечаси хусусида гапириб: "Албатта сизларнинг ичингизда кишилар (қадр кечасини) аввалги (ўн кунликни) еттинчи кунида кўрибди.  Ва яна кимлардир қолган (ўн кунликнинг) етти кунида кўрибди. Сизлар қолган охирги ўн кунликда қидиринглар", дедилар".

209 (000) 2757. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечасини охирги ўн кунликда қидиринглар. Агар сизлардан бирингиз заиф бўлиб қолса ёки ожизлик қилса қолган етти кунида ўтказиб юбормасин", дедилар.

210 (000) 2758. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ким у(кеча)ни излайдиган бўлса, охирги ўн кунликда изласин», дедилар».

211 (000) 2759. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини охирги ўн кунликда белгиланглар (ёки охирги етти кунда)", дедилар.

212 (1166) 2760. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга қадр кечаси кўрсатилди. Сўнгра аҳлияларимдан баъзилари мени уйғотиб юборди ва у кун мендан унуттирилди. Сизлар (қадр кечасини) қолган ўн кунликдан қидиринглар", дедилар".
Ҳармала: "арабча лафздаги "нуссийтуҳа" ўрнига "насийтуҳа", сўзи ишлатганлар".

213 (1167) 2761. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ойнинг ўртасида ўн кунликда эътикоф ўтирдилар. Қачонки йигирма кеча ўтиб, йигирма биринчи кун келиши билан масканларига қайтиб келдилар. Ва у зот билан бирга эътикоф ўтирганлар ҳам қайтишди. Сўнгра у зот рамазон ойларидаги кунлардан бири яъни қайтиб келган (йигирма биринчи кунидан) эътикоф ўтирдилар. Сўнгра хутба ўқиб, Аллоҳ хоҳлаганича одамларга (баъзи нарсаларни) буюрдилар. Кейин: "Мен мана бу ўн (ўрта) кунликда эътикоф ўтирган эдим. Кейинчалик мана бу охирги ўн кунликда ўтириш афзаллиги аён бўлди. Ким мен билан эътикоф ўтирмоқчи бўлса эътикоф хонасида ётиб қолсин. Мана шу кеча менга кўрсатилди-да, сўнгра унуттирилди. Сизлар уни охирги ўн кунликнинг тоқ кунидан қидиринглар. Менга (тушимда) лой ва сувга сажда қилишим кўрсатилди», дедилар".
Абу Саид ал-Худрий: "Йигирма биринчи кечада ёмғир ёғди. Масжиддаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозгоҳларига чакка ўтди. Бомдод намозидан бўшагач у зот қайтаётганларида, юзлари лой ва сув билан намланган эди", дедилар.

214 (000) 2762. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

215 (000) 2763. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. Сўнгра ўрта ўн кунликда эшиги бўйрадан бўлган кичик қубба ичида эътикоф ўтирдилар. Кейин бўйрани қўллари билан олиб, қуббанинг бир томонига сурдилар-да, бошларини чиқариб, одамларга гапирдилар. Улар у зотга яқинлашдилар. Шунда у зот:
«Мен ушбу кечани излаб аввалги ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Сўнгра ўрта ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Кейин туш кўрувдим, менга у (кеча) охирги ўн кунликдадир, дейилди. Бас, сиздан ким эътикоф ўтирмоқчи бўлса, ўтирсин», дедилар.
Шунда одамлар у зот билан эътикоф ўтирди. У зот:
«Менга тушимда унинг тоқ кеча экани ва унинг тонгида лой ва сувга сажда қилишим кўрсатилди», дедилар.
Бас, йигирма биринчи кеча тонги отиб, бомдод намози бўлганида осмондан ёмғир ёғди. Масжидга чакка ўтди. Лой ва сувни кўрдим. Бас, у зот масжиддан пешоналари ва бурунларининг учи лой ва сув бўлган ҳолларида чиқдилар. Қарасам, у охирги ўн кунликдан йигирма биринчи кеча экан».

216 (000) 2764. Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар қадр кечасини эслашиб ўтириб, Абу Саиднинг олдларига бордим. У зот менинг дўстим эдилар. Биз билан хурмога чиқмайсизми? Десак у зот биз билан чиқдилар. Чиққанларида устларида хомийса (кийим)лари бор эди. Мен у кишига: "Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр кечаси ҳақида гапирганларини эшитганмисиз?" десам, у киши: "Ҳа, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазонни ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирганмиз. Йигирманчи куни тонгда чиққанимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагича хутба ўқидилар. Менга тушимда қадр кечаси кўрсатилди. Кейин у нарса мендан унуттирилди. Сизлар уни охирги ўн кунликни тоқ кунларидан қидиринглар. Менга (тушимда) лой ва сувга сажда қилишим кўрсатилди. Ким Аллоҳнинг расули билан эътикоф ўтирган бўлса қайтсин», дедилар. Бизлар зич булутни кўрмадик. Кейинчалик булут келиб, устимизга ёмғир ёғди. Ҳатто масжиднинг шифтидан оқиб тушди. Шифт хурмо пўстлоғи билан ёпилган эди. Намозга иқомат айтилди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лой ва сувга сажда қилганларини кўрдим. Ҳатто лой изини пешоналарида кўрдим", дедилар.

000 (000) 2713. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "У зот намоздан бўшаганларида, пешоналари ва бурун учларида лой изини кўрдим", сўзи зиёда қилинган.

217 (000) 2766. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. Эътикоф ўтириш учун ҳали қарор қилинмасидан олдин қадр кечасини изладилар. У муддатни ўтаб бўлгач, ўтириш учун қурилган нарсани бузиб ташлашга амр қилгандилар, у бузиб ташланди. Сўнгра яна охирги ўн кунликда бино қайтадан қурилди. Сўнгра одамлар олдига чиқиб, "Эй одамлар, қадр кечаси менга аён қилинган эди. Мен уни сизларга хабар қилиш учун чиқдим. Икки киши ҳақ талашиб, хусуматлашишгани учун шайтон улар билан бирга эди. Шу сабабдан ушбу кунни унутиб қўйдим. Сизлар у кунни рамазонни охирги ўн кунлигида қидиринглар. Яъни, тўққиз, етти ва бешинчи кечаларда қидиринглар, деб айтдилар.
Мен: "Эй Абу Саид, сизлар биздан кўра сонни яхши биласиз", у зот: "Ҳа, сизлардан кўра бизлар ҳақлироқмиз", дедилар. Мен: "Тўққиз, етти ва беш нима?" дедим. У зот: "Агар йигирма биринчи кун ўтса, ундан кейин йигирма иккинчи кун келади. Ана шу тўққиздир. Агар йигирма уч ўтса, ундан кейинги еттидир. Агар йигирма беш ўтса, ундан кейинги бешдир", дедилар.

218 (1168) 2767. Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечаси кўрсатилиб сўнгра у унуттирилди. Ўша кунни тонгида сув ва лойга сажда қилишим менга кўрсатилади. Қачонки йигирма учинчи кеча бўлганида устимизга ёмғир ёғди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намоз ўқиб бериб, кетаётганларида, сув ва лой изи пешона ва бурунларида турар эди", дедилар.

219 (1169) 2768. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазонни охирги ўн кунлигидан қидиринглар", дедилар.

220 (762) 2769. Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Убай ибн Каъбдан:
«Биродаринг Ибн Масъуд, ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади», дейдими?» деб сўрадим.
«Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин демоқчи бўлгандир. Аслида у батаҳқиқ у(кеча)нинг Рамазонда эканини, охирги ўн кунликда эканини ва йигирма еттинчи кечада эканини билган», деди.
Сўнгра, иншааллоҳ, демасдан қасам ичиб, у йигирма еттинчи кеча эканини айтди.
«Буни нимага асосланиб айтмоқдасан, эй Абу Мунзир?» дедим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хабар берган аломат асосида, ўша куни қуёш ёғду сочмай чиқадир», деди».

221 (000) 2770. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу зот: "Аллоҳга қасам! Мен қадр кечасини биламан", дедилар.
Шуъба: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиём бўлишга буюрган кечадани энг кўп билганим у йигирма еттинчи кечадир", дедилар.

222 (1170) 2771. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида қадр кечасини эсладик. Шунда у зот: "Қайси бирингиз ой чиққанини эслайди. Ўшанда у ликопчанинг ярмидек эди", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио