Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ўлган кишига рўзанинг қазоси хусусида

153 (1147) 2687. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўлсаю зиммасида рўза бўлса, унинг номидан валийи рўза тутади», дедилар».

154 (1148) 2688. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Онам вафот қилдилар. У кишининг зиммасида бир ойлик рўза бор?» деган эди, у зот: «Агар онангнинг қарзи бўлса, сен унинг номидан адо қилармидинг?» дедилар. У: «ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, Аллоҳнинг қарзи адо қилинишга ҳақлироқ», дедилар».

155 (000) 2689. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Онам вафот қилдилар. У кишининг зиммасида бир ойлик рўза бор. Унинг қазосини мен тутсам бўладими?» деган эди, у зот: «Агар онангнинг қарзи бўлса, сен унинг номидан адо қилармидинг?» дедилар. У: «ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, Аллоҳнинг қарзини адо қилинмоқга ҳақлироқ», дедилар».
Ҳакам ва Салама ибн Куҳайллар: "Имом Муслим ушбу ҳадисни гапираётганда у билан бирга ўтирган эдик. Биз ҳам ушбу ҳадисни Мужоҳид Ибн Аббосдан ривоят қилиб, зикр этганини эшитганмиз", дейишди.

000 (000) 2690. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

156 (000) 2691. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Онам вафот қилдилар. У кишининг зиммасида назр рўзаси бор. Мен онамнинг номидан рўзасини тутсам бўладими?» деган эди, у зот: «Агар онангнинг қарзи бўлса, унинг номидан адо қилинармиди?» дедилар. У: «ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, онангни номидан рўза тутиб бер», дедилар».

157 (1149) 2692. Абдуллоҳ ибн Бурайданинг оталаридан ривоят қилинади:
"Мен бир пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдим, бир аёл келиб: "Мен онамга бир хизматкор қиз садақа қилган эдим, у қиз вафот этиб қолди", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Унинг меросини сенга қайтаради", дедилар. Аёл: "Эй Аллоҳнинг расули, уни бир ойлик (қазо) рўзаси бор эди", деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Унинг номидан рўза тут", дедилар. Аёл: "У ҳеч ҳаж қилмаган, унинг номидан ҳаж қиламанми?" деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Унинг номидан ҳаж қил", дедилар.

158 (000) 2693. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Икки ой рўзаси" бўлиб келган.

000 (000) 2694. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2694 (б). Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Икки ой рўзаси" бўлиб келган.

000 (000) 2695. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио