Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қўполлик ва дағаллик билан сўраган кишига бериш хусусида

128 (1057) 2426. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юриб кетаётган эдим. У зотнинг устларида ҳошияси йўғон нажроний ридо бор эди. Бир аъробий у зотнинг йўлларини тўсиб, ридоларидан ушлаб, қаттиқ силтади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйинларининг орт томонида кийимнинг изи чиқиб қолди. Сўнгра у:
«Эй Муҳаммад! Менга ҳам ҳузурингдаги Аллоҳнинг молидан берилишига амр қил!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бурилиб, унга қарадилар, кулдилар ва унга ато беришга амр қилдилар».

000 (000) 2427. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Лекин Икрима ибн Аммор ривоятларида эса бироз зиёдалик бор. Аъробий ўзига қаттиқ тортганида Аллоҳнинг набийси аъробийнинг кўкрак қисимга қайтиб келдилар.
Ҳаммомнинг ҳадисида эса, бир-бирлари билан тортишишганида ридолари ертилиб, ҳатто унинг хошияси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйинларида қолди.

129 (1058) 2428. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яктак чопонлар тақсим қилдилар-да, Махрамага ҳеч нарса берилмади. У зот: "Эй ўғлим, юр, бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб бор», деди. У зотнинг ҳузурларига бирга олиб бордим. Отам:
«Эй ўғлим, у кишини менга чақириб бер», деди. Мен чақирдим. У зот чиқдилар. (Қўлларида) яктак чопон бор эди. Бас, У зот:
«Эй Махрама, мана буни сен учун олиб қўйган эдик", деб унга бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб туриб, Махрама рози бўлди», дедилар".

130 (000) 2429. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яхтак чопонлар келди. Отам Махрама менга: "Бизни у зотнинг олдларига олиб борчи, шояд у зот бизга ьирор нарса берсалар", дедилар. Кейин отам у зотнинг эшиклари олдида туриб гапирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отамнинг овозини таниб, ўзлари билан яхтак чопон олиб чиқдилар. Отамдаги яхшиликни кўриб, буни сен учун олиб қўйган эдим, буни сен учун олиб қўйган эдим", дедилар".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио