Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Дунё гўзалликларидан чиқарган нарсадан хавф этиш хусусида

121 (1052) 2418. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, одамларга қуйидагича хутба ўқидилар. Йўқ, Аллоҳ номига қасам, эй одамлар сизлардан қўрқадиган нарсам, Аллоҳ сизларга ер гўзалликларини чиқариб беришидир, деганларида, бир киши: "Эй Аллоҳнинг расули, яхши ёмонлик билан келадими?" деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир фурсат жим турдилар. Сўнгра: "Нима дединг", дедилар. У: "Эй Аллоҳнинг расули, яхши ёмонлик билан келадими?" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта яхшилик фақат яхшилик билан келади. Лекин (бойлик ҳамма вақт ҳам) яхшилик келтирадими? Ҳар-бир сой суви, ўстирган ўсимлик (фойда бўлавермайдику. Ҳайвон у ўстирган ўсимликдан еб қўйиб) қорни шишиб ўлади ёки ўлишига оз қолади. Лекин кўкаламзордаги нарсалардан еб, икки биқини тўлиб, қуёшга юзланиб (ҳазм қилиб), ахлатини ёки сийдигини чиқарса, сўнгра кавшаниб, қайтиб бориб яна еса, қорни шишиб ўлмайди. Демак кимки, мол-дунёни ҳаққи билан олса, унга барака берилади. Кимки молни ноҳақ олса унинг мисоли худди еб тўймайдиган (ҳайвон)га ўхшайди", дедилар.

122 (000) 2419. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан хавфсирайдиган нарсам, Аллоҳ сизларга ер гўзалликларини чиқариб беришидир, деганларида, саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули, дунё гўзаллиги нима? Дейишган эди, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ернинг баракалари", дедилар. Саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули, яхши ёмонлик билан келадими?" дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта яхшилик фақат яхшилик билан келади. Албатта яхшилик фақат яхшилик билан келади. Албатта яхшилик фақат яхшилик билан келади. Ҳар-бир сой суви, ўстирган ўсимлик (фойда бўлавермайдику. Ҳайвон у ўстирган ўсимликдан еб қўйиб) ўлади ёки ўлишига оз қолади. Лекин кўкаламзордаги нарсалардан еб, икки биқини чўзилиб, қуёшга юзланиб (кавшаниб, ҳазм қилиб), сийдигини ёки ахлатини чиқарса, сўнгра қайтиб бориб яна еса, қорни шишиб ўлмайди. Албатта, бу мол яхшидир, шириндир. Демак кимки, мол-дунёни ҳаққи билан олиб, ўз ўрнига қўйса, у мунча ҳам яхши кўмак. Кимки молни ноҳақ олса унинг мисоли худди еб тўймайдиган (ҳайвон)га ўхшайди", дедилар.

123 (000) 2420. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зот: "Ўзимдан кейин сизлардан хавфсирайдиган нарсам, ер гўзалликлари ва зийнатларини чиқариб беришидир, деганларида, бир киши: "Эй Аллоҳнинг расули, яхши ёмонлик билан келадими?" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут қилдилар: У зотга: Нимага гапирмаяпсиз? Дейилган эди, (кимдир) сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гапирмоқдасан-у, у зот сенга гапирмаяптилар, дейилди. Биз у зотга (ваҳий) нозил қилинаётган бўлса керак, деб ўйладик. У зот ўзларига келиб, юзларидаги намликликни артиб "Албатта бу сўровчи гўёки мақтагандек бўлиб: "Албатта яхшилик ёмонлик билан келмайди. Ҳар-бир сой суви, ўстирган ўсимлик (фойда бўлавермайдику. Ҳайвон у ўстирган ўсимликдан еб қўйиб) ўлади ёки ўлишига оз қолади. Лекин кўкаламзордаги нарсалардан еб, икки биқини тўлиб, қуёш нурига юзланиб (кавшаниб, ҳазм қилиб), ахлати ёки сийдигини чиқарса, сўнгра яна ўтласа, қорни шишиб ўлмайди. Албатта, бу мол яхшидир, шириндир. Мусулмон киши мунча ҳам яхшики, мол-мулкидан мискин, етим ва мусофирларга берса. (Ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек). Кимки молни ноҳақ олса унинг мисоли худди еб тўймайдиган (ҳайвон)га ўхшайди. Қиёмат куни унга (мол-мулки) гувоҳ бўлади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио