Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар одам боласининг икки водий (бойлиги) бўлса учинчисини талаб этиши хусусида

116 (1048) 2412. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Агар одам боласининг икки водий мол-дунёси бўлса, учинчи водийни талаб қилади. Одам боласининг қорни фақат тупроққа тўлади. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади.

000 (000) 2413. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу зот: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юқоридагидек нарса нозил қилиндими ёки ўзлари айтаётган нарсами? билмайман", дедилар.

117 (000) 2414. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар одам боласининг бир водий олтини бўлса бошқа бир водий олтин бўлишини яхши кўради. Унинг оғзи фақат тупроққа тўлади. Аллоҳ тавба қилган кишининг тавбасини қабул қилади", дедилар.

118 (1049) 2415. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар одам боласининг тўла водий мол-дунёси бўлса унинг учун яна шу каби мол-дунё бўлишини яхши кўради. Одам боласининг нафси фақат тупроққа тўлади. Аллоҳ тавба қилган кишининг тавбасини қабул қилади", дедилар.
Ибн Аббос: "У Қуръонданми? Ёки йўқми?" билмайман", дедилар.
Зуҳайрнинг ривоятларида: "Қуръонданми эканини билмайман", дедилар Лекин Ибн Аббосни зикр қилмадилар.

119 (1050) 2416. Абу Ҳарб ибн Абуласвад оталари розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
"Абу Мусо ал-Ашъарий Басра аҳлининг қориларига (бу зотни) юбордилар. У зотнинг ҳузурларига Қуръон ўқийдиган уч юз киши кирди. Бу зот: "Сизлар Басра аҳлининг яхшилари ва қориларисиз. Ундан тиловат қилаверинглар. Аммо ўқиш муддатининг орасини узоқ қилиб, худди сиздан олдингилар қалби қотганидек қотиб қолмасин. Бизлар бир сурани ўқир эдик. Унинг узунлиги ва шиддатини бароат сурасига ўхшатар эдик. У мендан унуттирилди. Лекин мен ундан баъзиларини ёд олганман. "Агар одам боласида икки водий мол-дунёси бўлса, учинчи водийни талаб қилади. Одам боласининг қорни фақат тупроққа тўяди". Бизлар бир сура ўқир эдик. Уни "Саббиҳисма" билан бошланган сураларнинг бирига ўхшатар эдик. У ҳам мендан унуттирилди. Лекин мен ундан баъзиларини ёд олганман. "Эй мўминлар, нима учун бажара олмаган нарсангизни айтасиз. Агар бажармасангиз, бўйинларингизга унинг шаҳодати ёзиб қўйилади. Қиёмат куни ундан сўраласиз", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио