Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Садақа номи яхшиликларнинг ҳар-бир турига муносиб эканининг баёни

52 (1005) 2325. Ибн Абу Шайбадан (р.а.) ривоят қилинади:
Набий (с.а.в.): "Ҳар-бир яхшилик садақадир", дедилар.

53 (1006) 2326. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Набий (с.а.в.) саҳобаларидан бўлган кишилар у зотга: "Эй Аллоҳнинг расули! бадавлат кишилар савоб (тўплашда) ўзиб кетишди. Биз ўқигандек намоз ўқишади. Биз тутгандек рўза тутишади. Ва яна мол-дунёларининг ортиқчасини садақа ҳам қилишади", дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсани бермаганми? Албатта ҳар-бир тасбеҳ садақа ва ҳар-бир такбир садақа ва ҳар-бир ҳамд садақа ва ҳар-бир таҳлил садақа ва амру-маъруф садақа ва наҳий мункар садақадир. (Ҳатто) фаржингиз (жинсий аъзо)да ҳам садақа бордир", дедилар. Шунда саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизлардан биримиз шаҳватини қондирса ҳам унинг учун ажр бўладими?" дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қарамайсизларми, агар шаҳватни ҳаром йўлда қондирса гуноҳ бўлармиди? Шунингдек шаҳватни ҳалол йўлда қондирса ҳам ажр бўлади", дедилар.

54 (1007) 2327. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.): "Одам болаларидан ҳар-бир инсон уч юз олтмиш бўғим билан яратилган. Ким Аллоҳга такбир, ҳамд, таҳлил, тасбеҳ ва истиғфор айтса, одамлар йўлидан тошни ёки тиконни олиб ташласа ёки одамлар йўлидан суякни олиб ташласа ҳамда амру-маъруф ва наҳий мункар қилса, ўша уч юз олтмиш бўғимнинг ададича бўлади. Ҳамда ўша кунда яъни, қиёмат куни, жонини дўзахдан узоқлатган ҳолда юради", дедилар.

000 (000) 2328. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ўша куни юради", сўзи ўрнига "Ўша куни кеч киргизади", дейилган.

000 (000) 2329. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

55 (1008) 2330. Саид ибн Абу Бурда оталаридан, у киши эса боболаридан (р.а.) ривоят қилинади:
"Набий (с.а.в.): "Ҳар-бир мусулмонга садақа лозим", деганларида, агар ўша қилинадиган садақани топа олмасачи? Деб айтилди. У зот: "Қўл меҳнати қилиб, ўзи ҳам фойдаланиб, садақа ҳам қилади. Агар унга ҳам қодир бўлмасачи? Деб айтилган эди, у зот: "Изтироб чекаётган ҳожатманд кишига ёрдам қилади", дедилар. Агар унга ҳам қодир бўлмасачи? Дейилган эди, у зот: "Яҳшилик ёки хайрли ишларга буюради", дедилар. Агар уни ҳам қила олмасачи? Дейилган эди, у зот: "Ёмонликдан ўзини тўхтатади. Мана шу ҳам садақадир", дедилар.

000 (000) 2331. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

56 (1009) 2332. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳар куни қуёш чиққанида, одамлар ҳар-бир бўғини учун садақа бермоғи лозим. Икки киши орасини ислоҳ қилиш ҳам садақа. Кишининг уловига миндириб қўйиши ёки юкини улов устига кўтаришиб қўйиши ҳам садақа. Яхши сўзларни айтиши ҳам садақа. Намозга юриб бориб, босган ҳар-бир қадами ҳам садақа. Йўлдан озор берувчи нарсани олиб ташлаш ҳам садақа", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио