Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Нафақани, қариндошларга, хотинга, болаларга ва ота-оналарга агарда мушрик бўлишса ҳам беришнинг фазилати хусусида

42 (998) 2312. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Талҳа Мадинада ансорийларнинг энг моли кўпи эди. Унинг молларининг энг маҳбуби «Байруҳо» эди. У масжиднинг тўғрисида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар ва ундаги яхши сувдан ичар эдилар. «Ўзингиз муҳаббат қилган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмайсиз» ояти нозил бўлганида Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:
«Аллоҳ таоло Ўз китобида: «Ўзингиз муҳаббат қилган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмайсиз» демоқда, менинг учун молларимнинг энг маҳбуби «Байруҳо»дир. У Аллоҳ учун садақа бўлсин! Аллоҳнинг ҳузурида унинг яхшилигини ва (савоб) захирасини умид қилурман. Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимага хоҳласангиз шунга қилинг!» деди.
«Жуда яхши. Бу фойда келтирувчи молдир! Бу фойда келтирувчи молдир! Унинг ҳақида айт­ган нарсангни эшитдим. Менга қолса, уни қардошларингга қил», дедилар у зот. Абу Талҳа уни қариндошлари ва амакиваччаларига тақсим қилди».

43 (000) 2313. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Қачонки "то сизлар суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз" ояти нозил бўлганида, Абу Талҳа: "раббимиз биздан мол-дунёларимизни сўраётганини кўрмоқдаман. Эй Аллоҳнинг расули, сизни гувоҳ қиламанки, мен Байруҳодаги еримни Аллоҳ учун бердим", дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Уни қариндошларингга бергин", дедилар. Бас у ерни Абу Талҳа, Ҳассон ибн Собит ва Убай ибн Каъбларга бериб юбордилар".

44 (999) 2314. Курайбдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Маймуна бинти Ҳорис Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида бир қизни озод қилдилар. Ва бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в.)га зикр қилганларида, у зот: "Агар уни тоғаларингга берганингда савобинг улуғроқ бўлар эди", дедилар.

45 (1000) 2315. Абдуллоҳнинг хотини Зайнабдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй аёллар жамоаси! Агар тақинчоқларингиздан бўлса ҳам садақа қилинглар", деганларида, мен эрим Абдуллоҳнинг ҳузурларига қайтиб келиб: "Сиз қўли енгил, камбағал кишисиз. Расулуллоҳ (с.а.в.) биз (аёлларга) садақа қилишни буюрмоқдалар. Сиз бориб у зотдан сўрангчи, сизларга инфоқ қилаётганим, ўша садақани ўрнини босадими. Агар ўрнини босмаса, сизлардан бошқаларга инфоқ қиламан", десам, эрим Абдуллоҳ: "Балки ўзингиз боринг", дедилар. Шундан кейин ўзим Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бордим. Қарасам у зотнинг эшиклари олдида ансорийлардан бир аёл турибди. Унинг ҳожати ҳам менинг ҳожатим каби экан. У аёлни Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайбатлари босиб турган экан. Шу пайт Ҳузуримизга Билол чиқиб қолдилар. Биз у кишига: "Расулуллоҳ (с.а.в.) олдларига бориб, икки хотин эшигингиз олдида туриб, эрлари ва қўйниларидаги етимларга сарф қилаётган маблағлари садақа ўрнига ўтадими? Деб сўрашмоқда, деб хабар беринг. Аммо бизнинг ким эканимизни хабар берманг", дедик. Билол Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кириб, ўша нарса ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "У иккиси ким экан?" дегандилар, Билол "Ансорийлардан бир хотин ва Зайнаб", дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қайси Зайнаб", дегандилар, Билол: "Абдуллоҳнинг хотини", дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Уларга икки ажр бордир. Бири қариндошлик ажри, иккинчиси садақа ажри", дедилар.

46 (000) 2316. Абдуллоҳ хотинлари Зайнабдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Мен масжидда эканимда Набий (с.а.в.) кўриб қолиб: "Агар тақинчоқларингиздан бўлса ҳам садақа қилинглар", дедилар", деб юқоридагидек ҳадис келтирдилар.

47 (1001) 2317. Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилинади:
Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! Абу Саламанинг болаларида (яъни эримнинг болаларига) инфоқ қилсам, ўша қилган инфоқимга ажр борми? Мен уларни шундай ва шундай яъни, оч ҳолда ташлаб қўя олмайман. Чунки улар менинг ҳам фарзандларим", деганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳа, инфоқ қилганинг учун сенга ажр бор", дедилар.

000 (000) 2318. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

48 (1002) 2319. Абу Масъуд ал-Бадрийдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Набий (с.а.в.): "Албатта мусулмон киши агар аҳлига, савоб умидида бирор нарса инфоқ қилса, садақа бўлади", дедилар.

000 (000) 2320. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

49 (1003) 2321. Асмодан (р.а.) ривоят қилинади:
Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! онам ҳузуримга келиб туради. У эса (исломдан) юз ўгирган (ёки мусулмонларни кариҳ кўради). Мен онам билан алоқани давом эттираверайми?" десам, у зот: "Ҳа", дедилар.

50 (000) 2322. Асмо бинти Абу Бакрдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Ҳузуримга онам келди. У мушрик бўлиб, қурайш битимида мушриклар билан аҳдлашган. Бу ҳақда Расулуллоҳдан фатво сўраб: "Эй Аллоҳнинг расули! Онам ҳузуримга келади. У (диндан) юз ўгирган. Мен онам билан алоқаларимни давом эттираверайми?" десам, у зот: ""Ҳа, алоқаларни давом эттиравер", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио