Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Закотни чиқармасдан ман қилувчиларнинг гуноҳи хусусида

24 (987) 2287. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қайси бир тилло ёки кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан, албатта, қиёмат кунида унинг учун оловдан бўлган тахтачалар тайёрланади. Улар жаҳаннам оловида қиздирилади. Сўнгра уларни пешонасига, икки ёнбоши ва орқасига босилади. Совуб қолиши билан яна қайтадан қиздирилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда, то орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ қилинади. Кейин йўлини билади. Ёки жаннатга, Ёки дўзахга бўлади", дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, туячи?" дейилди. У зот: "Қайси бир туя соҳиби ҳам унинг ҳақини бермаса, сувга борган кун уни соғиш ҳам ҳақидандир. Албатта, қачон қиёмат куни бўлса, у (туя)ларнинг теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Уларнинг ҳаммаси битта бўталоғи ҳам қолмай тўлиқ бўлади. Уни туёқлари билан босадилар, оғизлари билан тишлайдилар. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда, то одамлар орасида ҳукм чиқарилганча шундоқ қилинади. Кейин йўлини билади, ёки жаннатга, ёки дўзахга бўлади", дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, қорамол ва қўйчи?" дейилди. "Қайси бир қорамол ва қўй соҳиби ҳам ундан ҳақини бермаса, албатта, қачон қиёмат куни бўлса, у аларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Улардан бирортаси ҳам қолмайди. Уларнинг ичида шоҳи буралгани, шоҳсизи, шоҳи сингани бўлмайди. Уларнинг ҳаммаси шоҳи билан уни сузади ва туёғи билан тепкилайди. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда то одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ қилинади. Кейин йўлини кўради. Ёки жаннатга, ёки дўзахга дедилар. "Эй Аллоҳнинг расули! отчи?" дейилганида, у зот: "От уч хил бўлади. У бир киши учун гуноҳ. Ва бир киши учун тўсиқ. Ва яна бир киши учун ажр бўлади. Гуноҳ бўлгани, бир кишики, отини риё, фахр ва Ислом аҳлига душманчилик мақсадида боқади. Мана шу гуноҳ учундир.
Тўсиқ бўладигани, бир кишики, отини Аллоҳ йўлида боғлаб, сўнгра у отни усти ва гарданидаги ҳаққини унутмасдан адо этади. Мана шу унинг учун (дўзахдан) тўсиқ бўлади. Ажр бўладигани, бир кишики, Ислом аҳли учун, Аллоҳ йўлида кенг кўкаламзор ерга боғлаб қўяди. От ана шу кенг кўкаламзордан бирор нарса еса, унинг егани ададича ҳасанот бўлади. Ва эгаси учун отнинг тезаги ва сийдиклар ададича ҳасанот ёзилади. Арқони узилиб, бир ёки икки дўнгликда юрса, отнинг қадами ва тезаклари ададича ҳасанот ёзилади. От эгаси билан анҳор олдидан ўтсаю, эгаси сув ичишини хоҳламаса ҳам, от сув ичиб олса, ичгани ададича Аллоҳ эгасига ҳасанот ёзади", дедилар". 
"Эй Аллоҳнинг Расули! эшакчи?, дейилганида, у зот: "Эшак ҳақида менга, ўзида ҳамма нарсани қамраб олган қуйидаги оят нозил қилинган", дедилар".
"Бас ким зарра мисқоличали яхшилик қилса, (Қиёмат куни) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур". (Залзала 7-8).

25 (000) 2288. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Ҳаққи" деган сўз зикр қилинмаган. Ва "Бирор бўталоғи йўқ бўлмасдан" ҳамда "Икки ёни, пешонаси ва орқа томонига қиздириб босилади", деган сўзлар зиёда қилинган.

26 (000) 2289. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қайси бир кон соҳиби закотини адо қилмаса, ўша конни жаҳаннам оловида қиздирилиб, оловдан бўлган тахтачалар тайёрланиб, уларни икки ёнбоши ва пешонасига босилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда то одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча, шундоқ қилинади. Сўнгра жаннатга ёки дўзахга йўли кўрсатилади. Қайси бир туя эгаси закотини адо қилмаса, у (туя) ларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда то одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ қилинади. Сўнгра жаннат ёки дўзахга бўлган йўли кўрсатилади. Қайси бир қўй соҳиби закотини адо қилмаса, кишини ўша қўйларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Қўй туёғи билан тепкилаб, шохи билан сузади. Уларнинг ичида шохи буралгани ва шохсизи бўлмайди. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда, то одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ қилинади. Кейин жаннат ёки дўзахга бўлган йўли кўрсатилади", дедилар.
Суҳайл айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) қорамолни зикр қилдиларми? Ёки қилмадиларми? Билмайман.
Саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули! От хусусида нима дейсиз", дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Отнинг пешонасига (яхшилик) битилгандир. (Ёки отнинг пешонасига боғлангандир)", дедилар.
Суҳайл: "Қиёмат кунигача яхшилик (битилган) деб айтдилар", деган сўзларига шак қиламан", дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.): " От уч хил бўлади. Бир кишига ажр. Ва бир кишига тўсиқ. Ва яна бир кишига гуноҳ бўлади", дедилар. Қайси бир киши Аллоҳ йўлида боқиб, у йўлга тайёрласа, қорнига тушган нарсада Аллоҳ ажр ёзади. Агар яйловда ўтлаб нима еса, Аллоҳ у сабабли ажр ёзади. Агар дарёдан сув ичса қорнига тушган ҳар бир қатра сувга ажр бўлади. Ҳатто сийдиги ва тезагидаги ажрни зикр қилдилар. Бордию, бир ёки икки дўнгликка чиқса ҳар бир босган қадамига ажр олади. Аммо (дўзахдан) тўсиқ бўладигани, бир киши саховат ва жамол учун боқса-да, усти ва қорнидаги ҳаққини қийинчилигу, осончиликда унутмаган бўлса. Энди гуноҳ бўладигани, бир киши гердайиш, кеккайиш, такаббурланиш ва одамларга риё (хўжакўрсин) учун боққанидар. Мана шу ниятда боқса гуноҳ орттириб олади. Саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг Расули! Эшаклар ҳақида нима дейсиз", дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): Аллоҳ таоло бу ҳақда, ўзида кўп нарса қамраб олган қуйидаги оятни нозил қилган. "Бас ким зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат куни) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур", (Залзала, 7-8).

000 (000) 2290. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2291. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 2292. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Киши Аллоҳнинг ҳаққини ёки туясидаги садақани адо этмаса", дейилган.

27 (988) 2293. Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (с.а.в.): Қайси бир туя эгаси ҳаққини адо этмаса, қиёмат куни унданда кўпроқ келиб, теп-текис, сип-силлиқ ерга ўтқазиб қўйилади. Туялар оёғи ва туёғи билан босади. Бирор қорамол эгаси уни ҳаққини адо қилмаса, қиёмат куни унданда кўпроқ бўлиб келади. Теп-текис, сип-силлиқ ерга ўтқазиб қўйиб, шохлари билан сузиб, оёқлари билан тепкилайдилар. Бирор қўй эгаси уларнинг ҳаққини адо қилмаса, қиёмат куни унданда кўпроғи келиб, эгасини теп-текис, сип-силлиқ ерга ўтказиб қўйиб, шохлари билан сузиб, туёқлари билан тепкилайди. У қўйлар шохсиз ёки шохи сингани бўлмайди. Қайси бир кон соҳиби ҳаққини адо этмаса, ўша хазинаси қиёмат куни майда туклари тўкилган илон шаклида, у кишининг ортидан оғзини очиб келади. Илон келса, хазина эгаси қочиб кетади. Илон: "Яшириб қўйган хазинангни (оғзимдан) олгин, мен ундан беҳожатман!", дейди. Хазина эгаси чорасиз қолгач, хазинани олиш учун илон оғзига қўлини тиққанида, илон у кишини худди туя ямлаб ютиб юборгани каби ютиб юборади", дедилар.
Абу Зубайр: "Убайд ибн Умайр ушбу сўзларни айтаётганини эшитиб, бу ҳақда Жобир ибн Абдуллоҳдан сўраганимизда, у зот ҳам Убайд ибн Умайр айтган сўзларни айтдилар.
Убайд ибн Умайр айтдилар. Бир киши: "Эй Аллоҳнинг Расули! Туянинг ҳаққи нима, деганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сув ўрнида сутидан, челагини сув олиши учун, эркагини урғочи туяси борлар учун, сутини соғиб ичиш учун ва Аллоҳ йўлида устида юк ташиш учун ижарага бериб туришидир", дедилар.

28 (000) 2294. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади:
"Набий (с.а.в.): "Қайси бир туя, мол ёки қўй эгаси мазкур нарсаларни ҳаққини адо этмаса, ўша кишини қиёмат куни теп-текис, сип-силлиқ ерга ўтқазиб қўйиладида, туёғлиги туёғи билан тепкилайди. Шохлиги шохи билан сузади. У кунда шохсизи ёки шохи сингани бўлмайди", деганларида, биз: "Эй Аллоҳнинг Расули! Ушбу нарсаларнинг ҳаққи нима?", десак, у зот: "Эркагини урғочисига, челагини сув олишга, сутини соғиб ичишга, сув ўрнига сутидан ва Аллоҳ йўлида, устида юк ташиш учун ижарага бериб турмоғидир", дедилар. Ва яна у зот: "Қайси бир мол-дунё эгаси закотини адо қилмаса, Қиёмат куни ўша мулки туклари тўкилиб кетган, илонга айлантириб қўйилади. Ўша илон у киши қаёққа қочиб кетса, унинг ортидан юради. Ва у кишига: "Мана шу бахиллик қилган молингдир", дейилади. У киши чорасиз қолгач, қўлини илоннинг оғзига киритганида илон у кишини худди туя ямлаб ютгани каби ютиб юборади", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио