Сумома ибн Шуфайдан (р.а.) ривоят қилинади: «Бизлар Фазола ибн Убайд билан Рум еридаги Бирудис номли ерда эдик. Биз ҳамроҳимиз вафот этди. Шунда Фазола ибн Убайд қабрини текислашга буюриб: "Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрини текислашга буюрганлар", дедилар». Абу Ҳаййож ал-асадийдан (р.а.) ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб менга: "Сени ҳам худди Расулуллоҳ (с.а.в.) мени жўнатган нарсага жўнатайми? Бирон ҳайкал тош қолдирмасдан йўқ қиласан. Бирон кўтарилган қабр қолдирмасдан текислайсан", дедилар. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат унда: "Бирор сурат қолдирмасдан йўқ қиласан", бўлиб келган.
|