Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мусибат пайтида айтиладиган нарсалар хусусида

(...) Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.): Бирор мусулмон борки, унга мусибат етганида Аллоҳ буюрганидек: "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳумма ажирний фий мусийбатий вахлуфний хойран минҳа", яъни "Аллоҳим мусибатимда менга ажр бериб, ундан яхшисини ўринбосар қил", деса, Аллоҳ ўша мусибатлардан яхшироғини ато қилади", дедилар. (Эрим) Абу Салама вафот этганида мен ўзимга-ўзим: "Қайси мусулмон Абу Саламадан яхши бўлсин. Ахир у Расулуллоҳ (с.а.в.)га ҳижрат қилган биринчи хонадон бўлса", дедимда, ушбу дуони ўқийвердим. Аллоҳ менга (эримни ўрнига, ундан улуғроқ бўлган) Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ўринбосар қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳотиб ибн Балтаъани совчи қилиб юбордилар. Мен совчига: "Бир қизим бўлса, кейин рашқчи аёл бўлсам", дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қизини дуо қиламиз, Аллоҳ уни Ўзи беҳожат қилади. Аллоҳга дуо қиламиз, ундаги рашкни кетказади", дедилар.

(...) Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бирор бандага Аллоҳ мусибат бериб: "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳумма ажирний фий мусийбатий вахлуф лий хойрон минҳа", деса Аллоҳ унинг мусибатида ажр бериб, унданда яхшисини ўринбосар қилади", дедилар. Қачонки (эрим) Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрганларидек, ҳалиги сўзларни айтдим. Аллоҳ менга эримдан яхшироқ зот Расулуллоҳни насиб этди”.

(...) Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) юқоридагидек айтган сўзларини эшитдим. Қачонки (эрим) Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сафдошлари Абу Саламадан ким яхши бўла олар эди, дедим. Сўнгра Аллоҳ менга қасд берган эди, у сўзларни айтдим. Бас Расулуллоҳ (с.а.в.)га турмушга чиқдим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио