Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Кусуф намозида "Жамоат намозига" деб чақириш хусусида

(...) Амр ибн Оссдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида қуёш тутилиб қолди. Ўша куни "Жамоат намозига" деб чақирилди.     Расулуллоҳ (с.а.в.) бир сажда ва икки рукуъ қилдилар кейин ўринларидан турдилар ва бир сажда яъни, ракатда икки рукуъ қилдилар. Сўнгра қуёш очилди. Оиша (р.а.): "Мен ҳеч қачон бу каби узун рукуъ ва сажда бажармаганман", дедилар.

(...) Абу Масъуд ал-Ансорийдан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта қуёш ва ой Аллоҳ мўъжизаларидан биридир. Аллоҳ у иккиси (тутилиши) билан бандаларни қўрқитади. Бу иккиси одамларнинг бирортасининг ўлими сабали тутилмайди. Агар сизлар ўшандай нарсани кўрсанглар то у очилгунича намоз ўқиб, Аллоҳга дуо қилинглар", дедилар.

(...) Абу Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта қуёш ва ой одамлардан бирортасининг ўлими учун тутилмайди. Лекин у Аллоҳ мўъжизаларидан бир мўъжизадир. Агар шундай ҳолатни кўрсанглар, туриб намоз ўқинглар", дедилар.

(...) Суфён ва Вакеъдан (р.а.) ривоят қилинади:
“(Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғиллари) Иброҳим вафот этган куни қуёш тутилди. Одамлар: "Иброҳим вафот этгани учун қуёш тутилди", дейишди”.

(...) Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) замонларида қуёш тутилди. У зот қиёмат бўлиб қолишидан қўрққанлари учун хавфсираган ҳолда ўринларидан турдиларда, масжидга келдилар. У ерда энг узун қиём, рукуъ ва сажда билан намоз ўқидилар. Намозда бундай қилганларини ҳеч кўрмаган эдим. Сўнгра: "Албатта бундай мўъжизаларни Аллоҳ бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти учун юбормайди. Лекин Аллоҳ бундай нарсаларни бандаларини қўрқитиш учун юборади. Бордию мана шундай ҳодисадан бирортасига гувоҳ бўлсанглар Аллоҳни зикри, дуоси ва истиғфорига шошинглар", дедилар.

(...) Абдураҳмон ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлик пайтларида найзаларимни отиб юрган эдим. Шу пайт қуёш тутилиб қолди. Мен найзаларимни улоқтирдимда, ўзимга-ўзим: "Бугун қуёш тутилганида Расулуллоҳ (с.а.в.)га нима содир бўлишига қарайман", деб, у зотнинг ҳузурларига бордим. Қарасам қўлларини кўтариб дуо, такбир, ҳамд ва таҳлил айтаётган эканлар. Ҳатто қуёш чиққунча икки сура ўқиб, икки ракат намоз адо этдилар.

(...) Абдураҳмон ибн Самурдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Бу зот Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларидан бири эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлик пайтларида Мадинада мен найза отиб юрар эдим. Шу пайт Қуёш тутилиб қолди. Мен найзамни улоқтирдим-да, Аллоҳ номига қасам, ҳозир қуёш тутилганида, Расулуллоҳ (с.а.в.)га нима ҳодиса рўй беришига қарайман, деб у зотни ҳузурларига бордим. Қарасам у зот намозда тик туриб, қўлларини кўтариб тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтиб, то қуёш очилгунича дуо қилдилар. Қачонки қуёш очилгач, икки сурани икки ракат намозда адо қилдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(...) Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта қуёш ва ой бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди. Лекин у Аллоҳ мўъжизаларидан бир мўъжизадир. Агар у иккисидан бири тутилганини кўрсанглар, намоз ўқинглар", деб айтдилар.

(...) Муғийра ибн Шўъбадан (р.а.) ривоят қилинади:
“Иброҳим вафот этганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида қуёш тутилди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Албатта қуёш ва ой Аллоҳ мўъжизаларидан бир мўъжизадир. У бирор кишининг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди. Агар мана шу иккисидан бири тутилганини кўрсанглар, то у очилгунича намоз ўқиб, дуо қилинглар", деб айтдилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио