Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аллоҳ таолонинг: "Қачон улар бирон тижоратни ёки ўйин – кулгини кўриб қолсалар, ўшанга қараб сочилиб – тарқалиб кетурлар ва сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк қилурлар" ояти хусусида

(863) 36. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) жума куни тик туриб хутба айтаётгандилар. Шом шаҳридан карвон келиб қолди. Одамлар у томон қараб кетиб қолишди. Ҳатто (масжидда) ўн икки киши қолди холос. Кейин жума сурасидаги ушбу оят нозил бўлди. "Қачон улар бирон тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолсалар, ўшанга қараб сочилиб – тарқалиб кетурлар ва сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк қилурлар" (Жума сураси, 11-оят).
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "тик туриб", дейилган сўз айтилмаган.

(…) 37. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бизлар жума куни Набий (с.а.в.) билан бирга эдик, карвонли бозорча келиб қолди. Одамлар унга чиқишди. Масжидда фақат ўн икки киши қолди. Мен ҳам уларни ичида эдим. Шунда Аллоҳ таоло жума сурасининг 11-оятини нозил қилди.

(…) 38. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир пайт Набий (с.а.в.) жума куни тик туриб (хутба айтаётгандилар) Мадинага карвон келиб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари унга шошиб, чиқиб кетишди. У зот билан бирга ўн икки киши қолди. Ўша қолганлар ичида Абу Бакр ва Умарлар бор эдилар. Шунда юқоридаги жума сурасининг 11-ояти нозил бўлди.

(864) 39. Каъб ибн Ужрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот масжидга кирганларида Абдураҳмон ибн Умму Ҳаким ўтириб хутба айтаётган эди. Мана бу ярамасга қаранглар, у ўтириб олиб хутба ўқияпти. Аллоҳ таоло: "Қачон улар бирон тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолсалар, ўшанга қараб  сочилиб-тарқалиб кетурлар. Ва сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк қилурлар", деб тик турганларини айтганку, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио