Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бу умматни жума куни ҳидоят топиши хусусида

(855) 19. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бизлар охирги (келган уммат)миз, Қиёмат куни эса аввалгилармиз, уларга аввал китоб берилиб, бизларга кейин берилган бўлса ҳам. Сўнгра бу кунни Аллоҳ бизга (қадрлашни) ёзиб, Аллоҳ бизларни унга ҳидоят қилган. Одамлар бизга ана шу кунда тобеъдирлар. Яҳудийлар эртага яъни, шанба ва насоролар эртадан кейин яъни, якшанба", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 20. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бизлар охирги (уммат)миз, Қиёмат куни эса аввалгилармиз, уларга биздан аввал китоб берилиши ва бизлар улардан кейин келишимизга қарамасдан, биз аввал жаннатга кирамиз. Улар ихтилоф қилишди. Аллоҳ улар ихтилоф қилишган нарсада бизни ҳақга ҳидоят қилди. Улар ана ўша (жума) кунида ихтилоф қилишди. Аллоҳ бизни жума кунига ҳидоят қилди. Бу кунни (қадрлаш) биз учун лозим. Эртаси яъни, шанба яҳудийлар учун, эртадан кейин яъни, якшанба насоролар учундир", дедилар.

(…) 21. Абу Ҳурайра (р.а.) Муҳаммад расулуллоҳдан ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бизлар охирги келган умматмиз-у, Қиёмат кунида эса аввалгилармиз. Лекин бошқа умматларга биздан олдин китоб берилган бўлса ҳам. Бизлар улардан кейин келган бўлсак ҳам. Мана шу жума куни (улуғлаб қадрлаш) уларга фарз қилинган эди. Аммо улар у кун хусусида ихтилоф қилишди. Аллоҳ у кунга бизни ҳидоят қилди. Улар бизга у кунда тобеъдирлар. Яҳудийлар эртага яъни, шанба ҳамда насоролар эса эртадан кейин яъни, якшанба куни тобеъдирлар", деб айтдилар.

(856) 22. Рибъий ибн Ҳирош ва Ҳузайфалардан (р.а.) ривоят қилинади.
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ биздан олдингиларни жума куни (ҳидоят топишда) адаштириб қўйди. Яҳудийлар учун шанба куни, насороларга эса якшанба куни (улуғлаш) белгиланди. Аллоҳ бизни жума кунига ҳидоят қилди. Демак жума, шанба, якшанбани барпо қилди. (Яъни тартибни аввалига жумани қўйди). Шунингдек улар бизга Қиёмат куни ҳам тобеъдирлар. Бизлар дунё аҳлининг охири бўлишимизга қарамасдан қиёмат куни аввалгилармиз. Халойиқдан олдин (мусулмонлар жаннатга кириш учун) уларга ҳукм ўқилади", дедилар.
Восилнинг ривоятида: "Мусулмонлар орасида ҳукм ўқилади", бўлиб келган.

(…) 83. Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Бизлар жума кунига ҳидоят қилиндик. Биздан олдингиларни эса Аллоҳ адаштирди", деб юқоридаги ҳадисдек давом эттирдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио