Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Тунги намозни икки, икки ракатдан ўқиб, кечани охирида бир ракат витр ўқиш хусусида

(749) 145. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) дан тунги намоз хусусида сўради. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) тунги намоз икки, икки ракатдан. Агар сизлардан бирингиз субҳда (ухлаб қолишдан қўрқса бир ракат ўқисин. Ўша ўқигани унинг учун витр бўлади.

(…) 146. Солим оталаридан (р.а.) ривоят қиладилар. Бир киши набий (с.а.в.) дан тундаги намоз хусусида сўради. Шунда у зот: "У икки, икки ракатдир. Агар субҳида (ухлаб қолишдан) қўрқсанг бир ракат витр ўқигин", дедилар.

(…) 147. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши (ўрнидан) туриб: "Эй Аллоҳнинг расули, тундаги намоз қандай?" деганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Тундаги намоз икки, икки ракатдандир. Агар субҳ (ўтиб кетишидан) қўрқсанг бир ракат ўқигин", дедилар.

(…) 148. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Набий (с.а.в.) дан сўради. Мен у киши билан сўровчининг ўртасида эдим. Шунда у: "Эй Аллоҳнинг расули! Тунги намоз қандай?" деди. У зот: "Икки, икки ракатдир. Агар бомдод (кириб қолишидан) қўрқсанг бир ракат ўқигин. Намозингни охири витр бўлсин", дедилар. Сўнгра яна бир йил ўтганидан кейин бир киши сўраб қолди. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) (ёнларидаги) ўша маконда эдим. У сўраган ўша кишими? Ёки бошқа кишими? Билганим йўқ. Унга ҳам худди шундай жавоб қилдилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(750) 149. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Бомдоддан олдин витр ўқишга шошилинглар", деб айтдилар.

(751) 150. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: "Ким тунда намоз ўқиса охириги намози витр бўлсин. Чунки Расуолуллоҳ (с.а.в.) ана шунга буюрардилар.
(…) 151. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Кечасидаги охирги намозларингиз витр бўлсин", дедилар.

(…) 152. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Ким тунда намоз ўқиса, обмдоддан олдинги охирги намози витр бўлсин. (Чунки) Расулуллоҳ (с.а.в.) мана шундай бажаришга буюрардилар.

(752) 153. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Витр тунни охирида бир ракатдир", дедилар.

(…) 154. Абу Мижлоздан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Умар Набий (с.а.в.) дан ривоят қилиб айтадилар. Витр туннинг охирида бир ракатдир, дейилган.

(753) 155. Абу Мижлоздан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Аббосдан (р.а.) витр хусусида сўрасам, у зот: "Мен Расулуллоҳдан (с.а.в.) эшитганман, у зот: "Туннинг охирида бир ракат", деб айтганлар. Ибн Умардан (р.а.) ҳам шу ҳақда сўраганимда у зот ҳам Расулуллоҳдан эшитганман. У зот: "Туннинг охирида бир ракат", деганлар деб айтдилар.

(749) 156. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши масжидда Расулуллоҳ (с.а.в.) ни чақириб: "Эй Аллоҳнинг расули! Тунги намозда витр қандай ўқилади?" деб сўраган эди, у зот: "Ким тунда намоз ўқиса икки, икки ракат қилиб ўқисин. Агар субҳ бўлишини ҳис этса бир ракат ўқиб олсин. Ана шу ўқигани унинг учун витр бўлади", дедилар.
Абу Курайб айтдилар. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ "Ибн Умар", деб айтмадилар.

(…) 157. Анас ибн Сийрийндан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Ибн Умардан: "Бомдод (фарзи) дан олдинги икки ракатдаги қироатни узун қилайми?" деб сўрасам, у зот: "Расулуллоҳ (с.а.в.) тунда икки, икки ракат ўқиб бир ракат витр ўқирдилар", дедилар. Мен: "Сиздан бу ҳақда сўрамаяпман", десам, у зот: "Сен одобсиз кишисан-да, тўхтаб тур, мен сенга бу ҳадисни охиригача гапириб олайин. Расулуллоҳ (с.а.в.) тунда икки, икки ракат ўқиб, бир ракат витр ўқирдилар. Бомдод (фарзи) дан олдинги икки ракат (суннат) ни ўқирдилар. Уни тез ўқиганларидан гўёки азон (иқомат) қулоқларига чалиниб қоладигандек эди", дедилар.
Халаф: "Бомдод (фарзи) дан олдинги икки ракат (суннат) қанақа эканлигини кўрдингми?" деб аммо "Намоз", деган сўзини зикр қилмадилар.

(…) 158. Анас ибн Сийрийндан (р.а.) ривоят қилинади. Ибн Умардан юқоридаги ҳадисдаги каби сўраб унинг давомида: "Туннинг охирида бир ракат витр ўқийди", деб у сўз ичида: "Ҳой, ҳой! Сен беодоб кишисан", деганлар

(…) 159. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Тундаги намоз икки, икки ракатдир. Агар бомдод вақти кириб қолишини ҳис этиб қолсанг витрни бир ракат ўқигин", дедилар.
Ибн Умардан: "Икки, икки ракат, деганингиз нима у?" деб сўралганида, у зот: "Ҳар икки ракатда салом беришинг", дедилар.

(754) 160. Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): "Субҳ киришидан аввал витр ўқинглар", деб айтдилар.

(…) 161. Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) дан витр ҳақида сўрашди. Шунда у зот: "Субҳдан олдин витр ўқинглар", дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио