(655) 258. Абу Шаъсодан (р.а.) ривоят қилинади. Бизлар масжидда Абу Ҳурайра (р.а.) билан бирга ўтирган эдик, бир киши ўрнидан турдида, масжиддан юрган ҳолда чиқиб кетди. Абу Ҳурайра (р.а.) уни ортидан то масжиддан чиқиб кетгунча кўз югуртирдилар. Шунда Абу Ҳурайра (р.а.): "Мана шу чиқиб кетган киши Абулқосим (с.а.в.) га осий бўлди", дедилар.
(…) 259. Ашъас ибн Абу Шаъсо ал-Муҳорибий оталаридан ривоят қиладилар. Мен Абу Ҳурайрадан эшитдим. У зот бир кишини азондан кейин масжиддан чиқиб кетаётганини кўриб: "Мна шу киши Абулқосим (с.а.в.) га осий бўлди", дедилар.
|