Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рукуъда қўлни тиззага қўйиш мандублиги ва кафтни сонни ичига қўйиш насҳ этилгани хусусида

(534) 26. Асвад ва Алқамалардан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Абдуллоҳ ибн Масъудни ҳовлиларига бордик. У зот: "Анавилар сизларни орқангизда намоз ўқишдими"? дегандилар, биз: "Йўқ", дедик. У зот: "Туринглар, намозни (бошдан) ўқинглар", деб азон ва иқомат айтишга буюрмадилар. Бизлар эса ортларидан туриш учун кетдик. У зот эса бизни қўлимиздан ушлаб олгандилар. Биримиз у зотни ўнг томонларида, иккинчимиз чап томонларида турдик. Рукуъ қилганларида қўлларимизни тиззаларимизга қўйдик. У зот қўлларимизга уриб, кафтлари орасини бир-бирига жипслаштириб икки сонлари ўртасига қўйдилар. Қачонки ўқиб бўлгач: "Сизларга шундай бир замон келадики, амирларингиз намозни ўз вақтидан кечиктириб, яъни қуёш ботишига оз қолганида (ёки жуда ҳам охирги вақтга олиб бориб) ўқишади. Агар мана шундай қилишганини кўрсангизлар, намозларингизни (ўзингиз) ўқиб олаверинглар. Улар билан ўқиган намозларингизни нафлга ҳисобланг. Агар уч киши бўлсангиз жам бўлиб ўқинглар. Бордию ундан кўп бўлсангиз бирингиз имом бўлсин. Сизлардан бирингиз рукуъ қилса билагини сони устига тўшаб эгилсинда, икки кафтига тираб туриб ўқисин. Гўёки мен Расулуллоҳ (с.а.в.) бармоқларини ҳар хил яъни жипс бўлмаган ҳолда кўрмоқдаман", дедилар.

(…) 27. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат "Рукуъдаликларида Расулуллоҳ (с.а.в.) бармоқларини ҳар хил ҳолда кўрмоқдаман" сўзи айтилган.

(…) 28. Алқама ва Асвадлардан (р.а.) ривоят қилинади. Икковлари Абдуллоҳ (ибн Масъуд) (р.а.) ҳузурларига киришди. У зот: "Сизлар ортингиздагилар намоз ўқишдими?" дегандилар, улар: "Ҳа", дейишди. Кейин у зот икковлари ўртасида турдилар, бирини ўнг томонга иккинчисини чап томонга қўйдилар. Кейин рукуъ қилиб қўлларимизни тиззаларимиз устига қўйсак, қўлларимизга урдиларда кафтларини сонлари орасига қўйдилар. Намозни ўқиб бўлгач Расулуллоҳ (с.а.в.) мана шундай қилардилар", деб айтдилар.

(535) 29. Масъаб ибн Зайддан (р.а.) ривоят қилинади. Отам ёнларида намоз ўқидим. Қўлимни тиззам орасига қўйдим. Отам: "Кафтингни тиззанг устига қўйгин", дедилар. Мен иккинчи марта ҳам ана шундай қилган эдим, отам: "Биз бундай қилишдан ман қилиниб, кафтларимизни тиззамиз устига қўйишга буюрилганмиз", дедилар.
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

(…) 30. Мусъаб ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Мен рукуъ қилиб, қўлимни мана бундай яъни кафтимни икки соним орасига қўйганимда, отам: "Биз мана шундай қилар эдик. Сўнгра тиззага қўйишга буюрилганмиз", дедилар.

(…) 31. Мусъаб ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Отам ёнларида намоз ўқиётган эдим. Рукуъ қилиб, бармоқларимни жипслаштирдимда тиззам орасига қўйдим. Отам қўлимга бир урдиларда, намоз ўқиб бўлгач; "Бизлар мана шундай қилар эдик. Сўнгра тиззаларимиз устига қўйишга буюрилдик", дедилар.
Изоҳ: Бизнинг ҳанафия мазҳабида рукуъда икки кафтни тизза устига қўйиб, бармоқларини очилади…Тарж.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио