Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари

ҲАЛОЛ КАСБ ТАЛАБИ ҲАҚИДА

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон.
Огоҳ бўлингким! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур.
Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир»,  дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга бир замон келурки, унда киши молни нимадан олганига парво ҳам қилмайди: ҳалолданми, ҳаромданми», дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.

 Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сизлардан бирингизнинг бир боғ ўтин териб орқалаб келиши бировдан сўраши, унга бериш ёки ман қилишдан яхшидир», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ юборган ҳар бир набий, албатта, қўй боққандир», дедилар.
«Сиз ҳамми?» дейишди у зотнинг саҳобалари.
«Ҳа, қийротлар учун Макка аҳли қўйини боққан эдим»,  дедилар».

Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч ким, ҳеч қачон ўз қўли билан топган таомдан яхшироқ таом еган эмас. Аллоҳнинг Пайғамбари Довуд алайҳиссалом ўз қўли билан топганидан ер эди», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«У зот ўз қўли билан топганидан бошқани емас эди»,  дейилган.

 Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифа қилиб сайланганидан кейин:
«Батаҳқиқ, қавмим менинг ҳунарим аҳлимнинг таъминотига етмай қолмаслигини яхши билади. Энди эса мусулмонларнинг иши билан машғул бўлиб қолдим. Бас, Абу Бакрнинг аҳли ушбу молдан егай ва бунда мусулмонлар учун касб қилурман», деди».
Ушбу учовини имом Бухорий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишининг фарзанди касбидандир, энг пок касбидандир. Қачон эҳтиёжингиз тушса, уларнинг молларидан еяверинглар», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилганлар.

Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг молим, болам бор ва, шу билан бирга, отамнинг молимга эҳтиёжи бор», деди.
У Зот: «Сен ҳам, молинг ҳам отангга мулкдир», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Сохр ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй бор Худоё! Умматимга эрталабки ишни баракали қилгин!» дедилар.
У Зот лашкар ёки «сарийя» юборадиган бўлсалар эрта тонгда юборар эдилар.
Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди».
Имом Термизий ривоят қилди, яхши деди. Валлоҳу аълам.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио