Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАҲЙИ ҚИЛИНГАН САВДОЛАР ҲАҚИДА

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳомиланинг ҳомиласини сотишни ман қилдилар. Бу савдо жоҳилиятда бор эди. Бир одам туяларни туққунича ва унинг қорнидаги ҳам туққунча сотиб олар эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни икки хил савдодан: «муломаса ва мунобазадан наҳйи қилдилар».
«Муломаса» бир киши бошқасининг кийимини кечасими, кундузими қўли билан ушлаб кўриб, ундан бошқа айлантириб кўрмасдан олишидир.
«Мунобаза» бир киши ўз кийимини ташлаши ва бошқаси ҳам унга ўз кийимини ташлаши — ана ўша назар қилмай ва ўзаро рози бўлмай туриб уларнинг савдоси бўлади».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.
Абу Довуднинг лафзида:
«Мунобаза» қачон сенга ушбу кийимни ташласам савдо вожиб бўлади, дейиши.
«Муломаса» у(кийим)ни қўли билан ушлаб кўрмоғи, ёйиб ҳам, ағдариб ҳам кўрмайди. Қачон ушласа, савдо вожиб бўлади», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир савдода икки савдони қилса, унга иккисидан ками ёки рибо», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган ва саҳиҳ дейилган.

Сунан эгалари келтирган ривоятда:
«Қарз устига савдо ҳалол эмас, бир савдода икки шарт ҳам, зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳам, ҳузурингда бўлмаган нарсани сотиш ҳам», дейилган».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улов минганларнинг олдини тўсиб чиқманглар. Ерлик одам саҳроликка сотиб бермасин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Бошқа ривоятда:
«Агар бир инсон унинг олдини тўсиб чиқиб, сотиб олса, савдо молининг эгаси бозорга келганда ихтиёри ўзида бўлади», дейилган.
Имом Муслим ва Имом Термизийнинг ривоятида:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Магар унга ўзи изн берса, майли», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Мусулмон ўз биродарининг савдолашиши устига савдолашмасин», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Нажш»дан наҳйи қилдилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мевани, то кўзга кўринмагунча ва хурмони, то етишмагунча сотишдан наҳйи қилдилар.
«Етишмагунчаси нима?» дейилди.
«Қизармоғи ёки сарғаймоғи», дедилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони пишгунча, сунбулни оқаргунча ва офатдан эмин бўлгунча савдо қилишдан наҳйи қилдилар. Сотувчини ҳам олувчини ҳам наҳйи қилдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Узумни қорайгунча, донни қотгунча савдо қилишдан наҳйи қилдилар», дейилган.
Тўрталасини Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муҳоқала, музобана, муъовама, мухобара ва сунъядан наҳйи қилдилар ва арояга рухсат бердилар».
Баъзи ровийлар:
«Муҳоқала»ни зироатни ўлчовли буғдойга сотиш, деб;
«Музобона»ни ҳўл хурмо ва узумни ўлчовли қуруқ хурмо ва майизга сотиш, деб;
«Муъовама»ни дарахтни бир неча йилга сотиш, деб;
«Мухобара»ни ерни бир кишига уни ишлатиб, ўз томонидан экиб юриш ва ундан чиққан нарсанинг баъзисини бериш шарти ила бериш, деб тафсир қилганлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуруқ хурмони ҳўл хурмога сотиб олиш ҳақида сўралди. Шунда:
«Ҳўл хурмо қуриса камаядими?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
Шунда у зот бундан наҳйи қилдилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонни ҳайвонга насия сотишни наҳйи  қилдилар».
Бошқа ривоятда:
«Ҳайвонни: иккитасини биттага насияга сотиш дуруст эмас. Қўлма-қўл бўлса ҳеч нарса эмас», дейилган.
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким хурмони чанглатилгандан кейин сотиб олса, унинг меваси, сотганга бўлади. Магар олувчи шарт қилган бўлса. Ким қул сотиб олса, у(қул)­нинг моли, сотганга бўлади. Магар олувчи шарт қилган бўлса», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Али розияллоҳу анҳу:
«Одамларга тишлаш замони келур. Унда бой қўлидаги нарсани тишлаб олур. Ҳолбуки, у бунга амр қилинмаган эди. Аллоҳ таоло: «Ва орангиздаги фазлни унутманг», деган. Музтаррларга савдо қилинтирур. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам музтаррнинг савдосини наҳйи қилганлар», деди».
Абу Довуд ривоят қилган.

Умар розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳнинг йўлига бир от атаган эдим. Унинг сотилаётганини кўриб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўровдим:
«Уни сотиб олма. Садақангга қайтма!» дедилар».
Бухорий, Муслим.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки, айни нарсани қайтариб сотишга ўтсангиз, молнинг думидан тутиб, зироатга рози бўлсангиз ва жиҳодни тарк қилсангиз, Аллоҳ устингиздан хорликни мусаллат қилиб қўяди, уни токи динингизга қайтмагунингизча олмайди», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио