Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

У КУН РЎЗАСИНИНГ ФАЗЛИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қурайш жоҳилият даврида Ашуро куни рўзасини тутар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жоҳилият даврида унинг рўзасини тутар эдилар. Мадинага келганларида ҳам унинг рўзасини тутдилар ва тутишга амр қилдилар. Қачонки Рамазон фарз бўлганда Ашурони тарк қилдилар. Бас, ким хоҳласа тутар, ким хоҳласа тарк қилар эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийлар Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:
«Бу нима?» дедилар.
«Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман», дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хайбар аҳли Ашуро кунининг рўзасини тутар, уни ийд қилиб, аёлларига ўша кунда тақинчоқларини тақтирар, ясантиришар эдилар.
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиз у куни рўза тутинглар», дедилар».
Бухорий, Муслим.

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Асламдан бир кишига одамлар ичида ким бирор нарса еган бўлса ҳам куннинг қолганида рўза тутсин, ким емаган бўлса у ҳам рўза тутсин, чунки бугун Ашуро куни, деб жар чақиришга амр қилдилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Ар-Рубаййиъ бинти Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни эрталаб ансорийларнинг Мадина атрофидаги қишлоқларига одам юбориб:
«Ким эрталабдан рўза ният қилган бўлса, рўзасини охирига етказсин, ким эрталабдан оғзи очиқ бўлган бўлса, куннинг қолганида таом емасин», деб айтдилар.         
Бас, шундан сўнг у (куннинг) рўзасини тутадиган, ёш болаларимизга ҳам, иншааллоҳ, рўза тутқазадиган бўлдик. Масжидга бориб, уларга жундан ўйинчоқ қилиб берар эдик. Агар улардан бирортаси таом сўраб йиғласа, ифторгача унга ҳалиги ўйинчоқларни берар эдик».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро куни рўзасини бош­қасидан афзал кўриб, соғиниб ва ушбу ой – Рамазон ойи рўзасини истаб соғингандек, бош­қа кун ва ой рўзасини истаганларини кўрмадим», деганлар».
Иккала ривоятни Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳдан умид қиламанки, Ашуро кунининг рўзасини ўзидан олдинги сана(гуноҳлари)нинг каффороти бўлса», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио