Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутмоғимни амр қиласиз?» деб сўради. «Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, муҳаррамни тут. Чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг тавбасини қабул қиладир», дедилар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган.
|