Сила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аммор ибн Ёсир ҳузурида эдик. Бир оловда пиширилган қўй келтирилди. Бас, у: «Енглар», деди. Қавмдан баъзилар ортга сурилиб: «Мен рўзадорман», деди. Шунда Аммор розияллоҳу анҳу: «Ким одамлар шак қилган куни рўза тутса, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлибдир», деди». Сунан эгалари ривоят қилишган. Бухорий таълиқ ила ривоят қилган.
|