Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

У РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КЕЧАСИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (охирги) ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий
Термизийнинг лафзида:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунида эътикоф ўтирар эдилар ва:
«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўнлигидан изланглар» дер эдилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари тушларида Қадр кечасини охирги етти (кеча)да эканини кўрдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўрмоқдаман. Ким у(кеча)ни излайдиган бўлса, охирги етти (кеча)да изласин», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазонни охирги ўн (кечаси)да изланглар: тўққиз кеча қолганида, етти кеча қолганида, беш кеча қолганида», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. Сўнгра ўрта ўн кунликда эшиги бўйрадан бўлган кичик қубба ичида эътикоф ўтирдилар. Кейин бўйрани қўллари билан олиб, қуббанинг бир томонига сурдилар-да, бошларини чиқариб, одамларга гапирдилар. Улар у зотга яқинлашдилар. Шунда у зот:
«Мен ушбу кечани излаб аввалги ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Сўнгра ўрта ўн кунликда эътикоф ўтирдим. Кейин туш кўрувдим, менга у (кеча) охирги ўн кунликдадир, дейилди. Бас, сиздан ким эътикоф ўтирмоқчи бўлса, ўтирсин», дедилар.
Шунда одамлар у зот билан эътикоф ўтирди. У зот:
«Менга тушимда унинг тоқ кеча экани ва унинг тонгида лой ва сувга сажда қилишим кўрсатилди», дедилар.
Бас, йигирма биринчи кеча тонги отиб, бомдод намози бўлганида осмондан ёмғир ёғди. Масжидга чакка ўтди. Лой ва сувни кўрдим. Бас, у зот масжиддан пешоналари ва бурунларининг учи лой ва сув бўлган ҳолларида чиқдилар. Қарасам, у охирги ўн кунликдан йигирма биринчи кеча экан».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.
Бошқа бир ривоятда:
«Менга Лайлатул Қадр кўрсатилди. Сўнгра эсимдан чиқарилди. Менимча, унинг тонгида лой ва сувга сажда қилсам керак», дедилар. Йигирма учинчи кечада ёмғир ёғди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио