Лақийт ибн Собрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг», дедим. «Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини таҳлил қил (сув етказ) ва бурунга сув олишда муболаға қил, магар рўзадор бўлсанг, бундан мустасно», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилишган.
|