Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, У зот одамларга имом билан намоз ўқидилар ва узун суралардан қироат қилдилар». Абу Довуд ривоят қилди. Ал-Ҳоким, ишончли, деган.
Оиша розияллоҳу анҳо: «Кусуф намозида эдик. Бас, У зотнинг қироатларини биринчи ракъатда «Бақара» сурасига, иккинчисида эса, «Оли Имрон»га тахмин қилдим», деганлар». Абу Довуд ривоят қилган.
|