Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КУСУФ НАМОЗИНИНГ ТУРЛАРИ

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Қуёш тутилиб қолди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ридоларини судраб (тезлаб) масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. Бас, биз билан то, қуёш очилиб кетгунча икки ракъат намоз ўқидилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, У зот туриб одамларга имом бўлиб намоз ўқидилар. Қиёмда узоқ турдилар. Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда узоқ турдилар. Кейин тикланиб, қиёмда узоқ турдилар. Бу аввалги қиёмдан озроқ эди. Сўнгра рукуъ қилиб, рукуъда узоқ турдилар. Бу аввалги рукуъдан озроқ эди. Сўнгра сажда қилиб, саждада узоқ турдилар. Кейин иккинчи ракъатда ҳам биринчи ракъатда қилганларига ўхшаш қилдилар. Сўнг намозни тугатдилар. Ўшанда, Қуёш очилган эди. Удан кейин одамларга хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин:
«Албатта, Қуёш ва Ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачон ўшандоқ бўлганини кўрсангиз Аллоҳга дуо қилинг, такбир айтинг, намоз ўқинг ва садақа қилинг», дедилар. Сўнгра яна:
«Эй, уммати Муҳаммад, Аллоҳга қасамки, Аллоҳчалик ҳеч биров ўз бандасининг ёки чўрисининг зино қилишига рашк қилмайди. Эй, уммати Муҳаммад, Аллоҳга қасамки, агар мен билганни билганингизда, албатта, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Кейин бошларини кўтариб, самиъаллоҳу лиман ҳамида, Роббанаа лакал ҳамд», дедилар», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олти рукуъ ва тўрт сажда ила намоз ўқидилар».
Муслим, Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кусуф намози ўқидилар. Бас, қироат қилдилар ва рукуъ қилдилар. Кейин қироат қилиб, яна рукуъ қилдилар. Сўнг қироат қилиб яна рукуъ қилидлар, деб уч марта айтади. Сўнг икки марта сажда қилдилар. Бошқа ракъат ҳам шунга ўхшаш бўлди», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кусуф намоз ўқидилар. Қироат қилиб, рукуъ қилдилар. Қироат қилиб рукуъ қилдилар. Қироат қилиб рукуъ қилдилар. Қироат қилиб, рукуъ қилдилар. Сўнг сажда қилдилар. Бошқа ракъатда ҳам шунга ўхшаш бўлди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио