Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозда эснаш шайтондандир. Қачон бирингиз эснаса, иложи борича қайтарсин», дедилар». Термизий ривоят қилган. Бухорий «Халқнинг бошланиши» бобида келтирган лафзида қўйидагича: «Эснаш шайтондандир. Бас, бирингиз қачон эснаса, иложи борича қайтарсин. Чунки, агар, ҳооҳ, деса шайтон ундан кулади».
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра масжидни қасд қилиб чиқса панжаларини бир бирига гирра қилмасин. Чунки, у намоздадир», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ишончли санад ила ривоят қилганлар.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг Афлаҳ исмли ғуломимизни сажда қилаётиб (ерни) пуфлаётганини кўриб: «Эй, Афлаҳ, юзингни тупроқ қилавер», дедилар». Термизий ривоят қилган.
|