Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон кечки таом қўйилса-ю ва намозга иқомат айтилса, кечки таомдан бошланглар», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачон кечки таом тақдим қилинса, Шом намозидан олдин, ундан бошланглар. Кечки овқатингиз деб шошилманглар», дейилган. Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таом ҳозир бўлганда намоз йўқ. Уни икки томондаги чиқинди қистаб турганда ҳам», дедилар».
Анас розияллоҳу анҳудан саримсоқ пиёз ҳақида сўралди. Бас, у киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу экиндан еса, бизга яқин келмасин ва биз билан намоз ўқимасин», деганлар», деди». Икки ҳадисни Муслим ривоят қилган.
|