Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗДА МАКРУҲ ИШЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб кўтарадилар!» дедилар. Сўнгра бу ҳақда сўзлари шиддатли бўлди ва:
«Ёки, албатта, бу ишдан тўхтайдилар ёки кўзлари олинур», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.
Муслим келтирган лафзда:
«Ёки қавмлар намозда кўзларини осмонга кўтаришдан, албатта, тўхтайдилар ёки бўлмаса, кўзлари уларга қайтмайди», дейилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда аланглаш ҳақида сўрадим. У зот:
«У кисавурликдир. Шайтон банданинг намозидан уриб қолур», дедилар».
Бухорий, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:
«Аллоҳ таоло намоздаги бандага мадомики, у алангламаса қараб туради. Бас, қачонки алангласа ундан юз ўгиради», дейилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнгга ва чапга кўз солар эдилар, аммо бўйинларини орқаларига бурмас эдилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Эй, болагина, намозда аланглашдан сақлангин. Албатта, у ҳалокатдир. Агар, ҳеч имкони бўлмаса, нафлда майли, аммо фарзда эмас», деган эканлар.
Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аломатлари бор хомийсада намоз ўқидилар ва:
«Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижонияятини олиб келинглар», дедилар».
Уччовлари ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз намозда мудраб қолса, то ундан уйқу кетгунча ухлаб олсин. Бас, бирингиз мудраган ҳолида намоз ўқиса, эҳтимолки, истиғфор айтаман, деб ўзини сўкиб юборади», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио