Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозида олтмиш (оят)дан юзтагача қироат қилар эдилар». Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Жобир ибн Самурата Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозида «Қооф вал Қуръонил Мажийд»ни қироат қилар эдилар. Бундан кейинги намозлари енгил бўлар эди». Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдод намозида «Фалаа уқсиму билхуннаси, ал-Жавори ал-Куннаси, Вал Лайли иза асъаса» деб ўқиётган овозларини эшитиб тургандекман». Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.
|