Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗНИНГ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДА

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ниятига яраша бўлади», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига жавоб бердилар ва:
«Қайт, бориб, намоз ўқи, сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. У бориб намоз ўқиди. Сўнгра келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаламга салом берди. Бас, У зот:
«Қайт, бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. Уч марта шундоқ бўлди. Бас, шунда ҳалиги одам:
«Сизни ҳақ ила юборган зот ила қасамки, бундан яхши ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, кейин, хотиржам бўлгунингча рукуъ қил, сўнгра ғоз туриб тиклан, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил, кейин бошингни кўтариб хотиржам бўлиб ўтир, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундоқ қил», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.лар.
Абу Довуд:
«Бас, қачон шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан» деган зиёдани келтирган.

Убодату ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Китобнинг Фотиҳасини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса. Бас, у (намоз) ноқисдир, ноқисдир, ноқисдир, батамом эмасдир», дедилар».
Бас, Абу Ҳурайрага:
«Биз, имомнинг ортида бўламиз?!» дейилди. У киши:
«Уни ичингда ўқи, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ таоло, намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилганман. Ва бандамга сўраган нарсаси бўлур.
Бас қачон банда, Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн, деса, Аллоҳ таоло, бандам Менга ҳамд айтди, дейди.
Ва қачон, ар-Раҳмонир Роҳийм, деса, Аллоҳ таоло, бандам Менга сано айтди, дейди.
Ва қачон, Малики явмиддин, деса, У, бандам Мени улуғлади, дейди. Ва бир марта, бандам Менга солди, деди.
Бас, қачон, Ияяка наъбуду ва ияяка настаъийн, деса, бу, Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди.
Бас, қачон, Эҳдинас сиротал мустақийм, сироталлазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззолийн, деса, бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди», деганларини эшитганман, деди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида Бамдод намозида эдик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қироат бир оз оғир бўлди. Фориғ бўлганларидан сўнг:
«Эҳтимол, имомингиз ортида туриб қироат қилаётгандирсиз?» дедилар. Биз:
«Ҳа, шундоқ қилмоқдамиз, эй, Аллоҳнинг Расули», дедик. У зот:
«Фақат китобнинг Фотиҳасидан бошқада ундоқ қилманглар. Чунки, ким уни ўқимаса, намози бўлмас», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари овоз чиқариб қироат қилган намоздан бурилиб:
«Ҳозир мен билан сиздан бирор киши қироат қилдими?» дедилар. Бир киши:
«Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули», деди. У зот:
«Айтдим, нимага мен Қуръонда жазб қилинаяпман, деб», дедилар. Бас, одамлар овоз чиқариб қироат қилинадиган намозларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қироат қилишдан тўхтадилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
У киши айтадиларки:
«Ким бир ракъат намоз ўқисаю унда Уммул Қуръонни ўқимаса, намоз ўқимабди. Магар имомнинг ортида бўлса (ўқимасин)».
Термизий ривоят қилган ва «саҳиҳ» деган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумлар билан намоз ўқидим. Уларнинг бирортасининг Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймни ўқиганини эшитмадим», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.
Насаийнинг ривоятида:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намозга ўтдилар ва бизга Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм қироатини эшитдирмадилар», дейилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти аъзо ила сажда қилишга амр қилиндим; «Пешона ила, деб қўллари билан бурунларига ишора қилдилар-икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари ила ва кийим ва сочни йиғиштирмаслигимизга», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.лар.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ташаҳҳудни худди Қуръонни таълим бергандек ўргатар эдилар. У зот:
«ат-Таҳияту ал-Мубаракоту ас-Саловоту ат-Тоййибату лиллаҳи. ас-Салому алайка аююҳан набиюю ва раҳматулоҳи ва баракотуҳу. ас-Салому алайнаа ва ала ибадуллохис солиҳийн. Ашҳаду анлаа илаҳа иллаллоҳу. (Бир ривоятда, «Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу»ни зиёда қилди). Ва Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», дер эдилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида намозда туриб, ас-Салоту алаллоҳи, ас-Салоту алалфулони, дер эдик. Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга:
«Албатта, Аллоҳнинг Ўзи саломдир. Бас, қачон бирингиз намозда ўтирса:
«ат-Таҳияяту лиллаҳи вас-Салавоту ват-Тоййиботу. Ас-Саламу алайка аююҳан набиюю ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу. ас-Салому алайнаа ва ала ибодиллоҳис солиҳийн», десин, агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир бандасига айтган бўлади.
«Ашҳаду анлаа илаҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу» десин. Сўнгра нимани хоҳласа, шуни сўрашни ихтиёр қилсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.

Каъб ибн Ужрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда:
«Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала Оли Муҳаммадин. Камо соллайта ала Иброҳийма ва Оли Иброҳима. Ва борик ала Муҳаммадин ва Оли Муҳаммадин камо баракта ала Иброҳийма ва Оли Иброҳима. Иннака ҳамийдун мажийд», дер эдилар».
Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилган. Лафз ўша кишиники.

Итбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидик. У киши салом берганларида, салом бердик».
Бухорий ривоят қилган.

Саъд розияллоҳу анҳу айтадиларки:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тарафларига ва чап тарафларига салом беришларини кўрар эдим, у зотнинг ёноқларининг оқи кўринар эди».
Муслим ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгларига ва чапларига ёноқларини оқи кўрингудек бўлиб салом берар ва:
«ас-Салому алайкум ва раҳматуллоҳ. ас-Салому алайкум ва раҳматуллоҳ», дер эдилар.
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 «Саломни енгил қилмоқ суннатдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио