Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита муаззинлари бор эди: Билол ва аъмо Ибн Мактум». Муслим ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билол кечасида азон айтади, Ибн Умму Мактум азон айтгунча еб ичаверинглар», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган. Бухорий: «У кўзи ожиз киши бўлиб, қачон унга субҳ бўлди, субҳ бўлди, дейилсагина азон айтар эди» деган жумлани зиёда қилган.
|