Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИЛМ АЛЛОҲ ТАОЛО УЧУН БЎЛИШИ ЛОЗИМЛИГИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илмни Аллоҳдан бошқа учун ёки Аллоҳдан бошқани рози қилишни ирода қилиб ўрганса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», дедилар».

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илмни уламолар билан мажаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар».
Бу икки ҳадисни Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса, уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса, уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки одам боласи ўлса, амали кесилади. Магар уч нарсадан; жорий садақадан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан; ўргатган ва тарқатган илми, ортидан қоладиган солиҳ фарзанди, мерос қолдирган Қуръони, бино қилган масжиди, ғариб мусофирлар учун қурган уйи, оқизган ариғи ёки ўз молидан қилган жорий садақаси бордир. Соғлик ва тириклик чоғида мазкур нарсаларни қилса, уларнинг савоби ўлимидан кейин ҳам етишиб туради», дедилар».
Ибн Можа, Байҳақий ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган.

Авф ал-Мазаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн ал-Ҳорисга:
«Билгин!» дедилар.
«Нимани билайин, эй, Аллоҳнинг Расули?»деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Билгин, эй, Билол!» дедилар.
«Нимани билайин, эй, Аллоҳнинг Расули?»деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ким мендан кейин менинг амалдан қолган суннатларимдан бирини тирилтирилса, унга ўша суннатга амал қилганларнинг ажрича ажр, амал қилувчиларнинг ажрларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда берилишини. Ва ким Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмайдиган залолат-бидъатни янгитдан пайдо қилса, унга ўша бидъатга амал қилганлар гуноҳларича гуноҳ бўлишини, бу эса одамларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмаслигини», дедилар».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио