Аллоҳ таоло Ван-нажм сурасининг 32-оятида: «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билгувчидир», деб айтган.
910/1. Иёз ибн Ҳимордан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлмоқни ва бирор киши бошқа бирор кишига жабр қилмаслигини ҳамда фахрланмасликни ваҳий қилди», дедилар. Имом Муслим ва Абу Довудлар ривояти.
|