251-боб. Киши катта ўғлининг исми ила куняланиши ҳақида
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Қосим номи билан Абулқосим, деб куняландилар. Қосим энг катта ўғиллари эди. Бунга юқори бобдаги Абу Шурайҳдан (р.а.) ривоят қилинган 744-рақамли ҳадис далилдир.