575/1. Ваҳший ибн Ҳарбдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари: «Эй Расулуллоҳ, биз еймиз-у, аммо тўймаймиз», дейишганда, у зот: «Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керак-да», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади», дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.
|