Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

200-боб. Овқатланишда беодоблик қилган кишини одобга чақириб, насиҳат қилиш хусусида

572/1. Умар ибн Абу Саламадан (р.а.) ривоят қилинади: «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида бўлганимда қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда), у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан овқатланиб, лаганнинг ҳар томонидан еяётганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга «Ўзингни олдингдан егин», деб айтдилар», дейилади.

 

573/2. Жабала ибн Суҳайм (р.а.) ривоят қилиб айтдилар: «Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар ўтиб: «Бир луқмада икки хурмо еманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилишдан қайтарганлар. Фақат биродаринг изн берса, жоиз, деганлар», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

574/3. Салама ибн Акваъдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. У зот: «Ўнг қўлингда егин», дедилар. Ҳалиги киши: «Бунга қодир эмасман», деди. Расулуллоҳ: «Қодир ҳам бўлмагин, бундан фақат мутакаббирлиги ман қилди, холос», дедилар. Шунда ҳалиги киши (ўнг) қўлини оғзига кўтара олмади. Имом Муслим ривоятлари.

Бу саҳобанинг исми Буср ибн Роъийдир. «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳимда бу ҳақда батафсил тўхталганман.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио