Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

149-боб. Ифтор пайтида айтиладиган дуолар

480/1. Ибн Умар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар оғизларини очсалар: «Заҳаба аз-замау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳу таъала», деб айтардилар». (Маъноси: Чанқоқлик кетиб, томирлар ҳўлланиб, Худо хоҳласа, ажр собит бўлди.) Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

 

481/2. Муоз ибн Зуҳра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма лака сумту ва ъала ризқика афторту», деб айтардилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим.) Абу Довуд мурсал ҳолатда ривоят қилганлар.

 

482/3. Муоз ибн Зуҳрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ифтор қилсалар:

«Алҳамду лиллаҳиллазий аъананий фасумту ва розақоний фаафторту», деб айтардилар. (Маъноси: Аллоҳга ҳамд бўлсин. У менга ёрдам берди, рўза тутдим, менга ризқ берди, ифтор қилдим.) Ибн Сунний ривоятлари

 

483/4. Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма лака сумна ва ъала ризқика афторна, фатақоббал минна иннака антас самиъул ъалийм», деб айтардилар». (Маъноси: Эй Раббимиз, Сен учун рўза тутдик ва Сен берган ризқ билан ифтор қилдик. Биздан қабул эт. Албатта, Сен билгувчи ва эшитгувчи зотсан.) Ибн Сунний ривоятлари

 

484/5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадорнинг ифтор пайтида қилган дуоси рад қилинмайди», дедилар.

Ибн Абу Мулайка: «Абдуллоҳ ибн Амр ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма инний ас`алука бироҳматика аллатий васиъат кулла шай`ин ан тағфиро лий», деб айтардилар», дейди. (Маъноси: Эй Раббим, ҳар бир нарсада кенг қилиб қўйган раҳматингни сўрайман, мени мағфират айла.) Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио