Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

102-боб. Беморнинг: «Касалим қаттиқ» ёки «Оғриғим кучли» ёки «Вой, бошим», дейиши, ғазабланиш ва сабрсизлик кўринишида бўлмаса, жоизлиги ҳақида

364/1. Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирсам, оғриқлари кучаяётган экан. У зотни ушлаб туриб: «Эй Расулуллоҳ, қаттиқ оғрияпсизми?» дедим. «Ҳа, мен сизлардан икки кишига бериладиган оғриқ билан касалланаман», дедилар Набий алайҳиссалом». Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

365/2. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) ривоят қиладилар: «Қаттиқ касал бўлиб ётганимда, Расулуллоҳ (с.а.в) мени кўргани кирдилар. «Эй Расулуллоҳ, кўриб турганингиздек, бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ», дедим...» Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

366/3. Қосим ибн Муҳаммаддан (р.а.) ривоят қилинади. Оиша (р.а.): «Вой, бошим!» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, менинг бошим оғрияпти», дедилар. Ҳадиснинг мана шу лафзи мурсалдир. Имом Бухорий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио